Янги
25.09.23
«Корхона кўчмас мулк объектини сотди, у бўйича мол-мулк солиғи 2022 йилда ҳисобланган қийматдан келиб чиқиб тўланган. Объект харидорида мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини шакллантиришда ушбу қиймат автоматик равишда акс эттирилади. Харидор баҳолаш учун унга ҳужжатларни беришни сўрамоқда.
Корхонамиз томонидан ўтказилган кўчмас мулк объектини баҳолаш бошқа компанияда мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун асос бўлиши мумкинми?»
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Олег Цой изоҳлади:
23.09.23
«Бизнинг транспорт компаниямиз бор, шунингдек экспедиторлик билан ҳам шуғулланамиз. Баъзан транспорт воситалари бекор туриб қоладиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шартномада буюртмачи ижрочига ҳар бир бекор туриб қолиш куни учун 600 000 сўм тўлаши белгиланган. Бизнинг компаниямиз ҳам, буюртмачи ҳам Ўзбекистон резиденти. Бекор туриб қолиш қандай кўрсатилиши керак? Ҳисобварақ-фактура ёки қандайдир хат керакми? Агар ижрочи (ташувчи) бекор туриб қолиш далолатномаси (варағи)ни тўлдирмаган, аммо томонлар бекор туриб қолишни оғзаки тасдиқлаган бўлса, низо бўлмаса, бекор туриб қолиш қандай тўланади?»
Саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
23.09.23
Яқин келажакда биз солиқ ходимларига солиқ идорасига чақириш, ҳужжатларни сўраш, ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланган янги шароитларда камерал солиқ текширувлари тажрибасига эга бўламиз.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу қонун максимал даражада самара бериши учун камерал назорат формулалари инвентаризациясини ўтказиш ва уларни амалиётдан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарур деб ҳисоблайди.
22.09.23
«Компания Жанубий Корея фуқаролари учун ишлашга тасдиқнома олди.
Уларга ҳисобланган иш ҳақидан ижтимоий солиқ тўлаш керакми?»
Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» онлайн мактабининг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди:
21.09.23
«Корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Биз белорус компаниясидан дастурий маҳсулот сотиб олишни режалаштирганмиз. СКнинг 255-моддасига мувофиқ электрон хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади.
Импорт дастурий маҳсулотни сотиб олаётганда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси мақомини йўқотмаймизми? Ушбу битим умумий белгиланган солиқларга ўтиш мажбурияти билан товарларни олиб кириш сифатида кўрилмайдими?»
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари изоҳлашди:
20.09.23
Юридик шахс жисмоний шахсдан турар жой биносини ижарага олади. Солиқ қўмитаси мутахассислари бундай шартномани E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтирдилар.
20.09.23
«Халқаро шартномалар нормаларини қўллаш орқали норезидентнинг даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқини тасдиқлаш зарур.
Норезидентнинг бундай ҳуқуқини қандай тасдиқлаш мумкин? Ҳақиқий резидентлик сертификатидан ташқари қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
20.09.23
«Кредитор факторинг шартномаси асосида пул мажбурияти бўйича талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечмоқда.
Мазкур ҳолда ҚҚС юзага келадими?»
Вuxgalter.uz илтимосига биноан ушбу вазиятга солиқ мутахассислари тушунтириш бердилар.
Солиқ қўмитасининг солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМИДДИНОВА:
20.09.23
Камерал текшируви доирасида солиқчиларга солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланди.
Бу солиқ тўловчилар безовта қилинмаслигини англатадими? Энди сизга камерал солиқ текшируви тайинланганда нималарни ҳисобга олиш керак бўлади?
Солиқ тўловчилар ҳам, солиқчилар ҳам бемалол бўла олишмайди, – деб ҳисоблайди TRI-S-AUDIT аудитор компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ва буни тушунтириб берди:
19.09.23
«Қатъий белгиланган суммадаги айланма солиғини тўловчи бир йил ичида тугатишни амалга оширишга қарор қилди. Солиқ инспекциясининг таъкидлашича, жорий йил учун белгиланган суммадан келиб чиқиб қатъий белгиланган солиқни барибир тўлаш керак.
Бу ҳолатда солиқ органи ходимлари ҳақми?»
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади: