Янги
27.09.22
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўпинча онлайн-НКМ чекларидаги нотўғри МХИК тўғрисида хатлар келади. Қонунни бузмаслик ва ниманидир тузатиш ва қайта созлаш зарурлиги тўғрисида доимий талабларни олмаслик учун товарлар билан ишлашни йўлга қўйишда тадбиркорга ким ва нима ёрдам беришини buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ ТХКМ директори Рустам ЯКУБОВ гапириб берди:
26.09.22
“2021 йилда ташкилот чет эл компанияси билан товар етказиб беришга доир импорт контракти тузди. Кейинроқ ушбу компания билан алоқа узилди, биз уларга қарзнинг қолган суммасини тўлай олмаяпмиз. Мазкур суммани фойда солиғини тўламасдан ҳисобдан чиқариш мумкинми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:
26.09.22
“Компания “Сотинг ва даромад олинг” дастурини амалиётга жорий этишни режалаштирмоқда. Дастурнинг моҳияти: жисмоний шахслар компания билан оммавий оферта тузадилар ва улар томонидан ҳар бир янги жалб қилинган мижоз учун мукофот оладилар”.
Мазкур ҳолда компания учун янги мижозларни жалб қилувчи шахсларда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
23.09.22
ДСҚ товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтди (СК 227-1-м.).
Ушбу жарима кимга ва қайси вақтдан бошлаб қўлланиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН тушунтирди:
23.09.22
2023 йил 1 январдан бошлаб бир солиқ даврида ипотека кредитларини ёки улар бўйича ҳисобланган фоизларни сўндириш учун йўналтириладиган ЖШДСга тортилмайдиган сумма МҲЭКМнинг 80 бараваригача оширилди. Бу Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
22.09.22
Тўлов топшириқномалари бўйича суммалар қарздорлик суммаларидан ошиши мумкин. Солиқ тўловчи бу ҳолда my.soliq.uz да шахсий кабинетда шакллантирилган тўлов топшириқномасига қандай тузатиш киритиши ёки уни чақириб олиши мумкинлигини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:
22.09.22
“Корхона ишдан кейин қоладиган ходимлар учун таом сотиб олади. Бунда ушбу суммалардан ЖШДС ва ижтимоий солиқни у ўз ҳисобидан тўлайди. Бу корпоратив ҳисоб сиёсатида ёзилган”
Бундай вазиятда солиқларни қандай тўғри ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:
22.09.22
“Ходима декрет таътилига чиқади. 1 сентябрдан бошлаб сумманинг бир қисми давлат томонидан қопланади. Ушбу механизм қандай ишлайди? Пуллар корхонага келиб тушади, сўнгра ходимага тўланадими? Ҳужжатлар қаерга ва қандай топширилади?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлиги департаменти директори Гулнора МУРОДОВА жавоб берди:
21.09.22
Август учун ҚҚС ҳисоб-китобида БЮД асосида (ЭК-11 реэкспорт режими) олиб кириш ва олиб чиқиш операциялари (98 тури) имтиёзли айланма сифатида ўтди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
21.09.22
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган улгуржи савдо корхонаси тугатилмоқда. Фаолият тўхтатилди. Бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан ва солиқлар тўлангандан кейин таъсисчиларга ҳиссаларни қайтаришни бошладик. Шу жумладан – омбордан товар қолдиқлари билан. Биз бу ҳолда товарларни беришга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди деб ҳисоблаймиз, бироқ солиқ органлари ходимлари бунинг аксини талаб қилишмоқда. Илгари 2910-счётида ҳисобга олинган ва тугатилишда таъсисчига унинг ҳиссаси доирасида берилган товарнинг қийматига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: