Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Автокамерал хабарномасига жавоб қандай юборилади
Солиқ қўмитаси фаол равишда автокамерал хабарномасини йўлламоқда. Бунда сўнгги кунларда солиқ тўловчиларда ушбу хабарномаларга жавобларни қандай юбориш кераклиги юзасидан талай саволлар юзага келмоқда. Одатдаги йўриқномалар ишламаяпти.
Buxgalter.uz ўқувчилари учун янги йўриқномаларни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тақдим этди:
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
– Солиқ қўмитаси интерактив хизматларни my.soliq.uz сайтидан my3.soliq.uz сайтига ўтказишни давом эттирмоқда. Энди учталикда камерал текширув натижалари бўйича хабарнома ва талабномани кузатиб бориш, унинг асосида сизга қўшимча ҳисоблашлар амалга оширилган формулани кўриш ва хабарномага жавоб юбориш мумкин.
Кўп солиқ тўловчилар ҳануз my3.soliq.uz порталини синов режимида ишлайдиган сайт сифатида қабул қилишади. Уларни жавоблари манзилгача етиб бориш-бормаслиги ташвишлантиради. Боз устига, ўтган ҳафтада, жавобларни тақдим этиш учун мўлжалланган ушбу функционал кўчирилгандан сўнг дастлабки кунларда ишламади. Хабарлар жўнатилмади. Ҳозирги вақтда ҳаммаси ишлаяпти. Буни ўзим текширдим.
Хабарнома ва талабномаларни қаерда кузатиб бориш лозим
- My3.soliq.uzга киринг.
- Вертикал менюда сайт боши остида “Ўзаро ҳамкорлик”га босинг.
- “Ўзаро ҳамкорлик тарихи” қўшимча ҳаволасини очинг.
- Горизонтал менюда ўнгда, агар сизни текширувдан олдинги таҳлил қизиқтирса, “Хабарнома”ни ёки сизни камерал текширув қизиқтирса, “Талабнома”ни танланг.
- Таклиф этилган рўйхатдан сизга кераклисини танланг ва “Ҳаракатлар” устунида “Кўриш”ни танланг. Солиқчилар томонидан юборилган матн очилади.
Сиз нима учун хабарнома олганлигингизни қандай тушуниш мумкин
Солиқчилар унинг асосида сизга қўшимча ҳисоблашларни тақдим этган формулага кириш имкониятига эга бўлиш учун қуйидагиларни амалга оширинг:
- My3.soliq.uz сайтида “Барча хизматлар” қўшимча ҳаволасида “Хавф-хатарсиз бизнес” бўлимида “Автоматик тарздаги камерал текширувдан олдинги таҳлил” интерактив хизматини танланг.
- Тақдим этилган рўйхатдан сизга қўшимча ҳисоблаш амалга оширилиши мумкин бўлган солиқни танланг.
- Тўланган солиқ суммаси ёнида жойлашган сўроқ белгисига босинг. Нима учун солиқчиларда сизга нисбатан эътирозлар юзага келганлигини тушунишга ёрдам берадиган формула очилади.
Автокамерал хабарномасига жавоб қандай юборилади
- My3.soliq.uz сайтида “Барча хизматлар” қўшимча ҳаволасида “Хавф-хатарсиз бизнес” бўлимида “Мурожаатларни юбориш...” интерактив хизматини танланг.
- “Мурожаатни юбориш” қўшимча ҳаволасини очинг.
- “Жўнатувчи” бўлимида саволлар юзага келган тақдирда сиз билан тезкор тарзда боғланиш учун телефон рақамини ва е-mailни кўрсатинг.
- “Солиқ органи” бўлимида “мурожаат тури” сатрида чиқиб келадиган тавсиядан “Солиқ органи мурожаатига жавоб”ни танланг.
- “Мурожаат” майдонида мурожаатнинг моҳиятини қисқача баён этинг: “Автокамерал назорат хабарномасига шуни маълум қиламизки,...”.
- Файлни ўз тушунтиришларингиз ва нуқтаи назарингизни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари билан бириктиринг.
- “Жўнатиш”га босинг.
Текширувдан олдинги таҳлил ва камерал текширув доирасида солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қоидалари ва талабларида ўзгаришлар мавжуд эмас. СКнинг 138-моддаси ва Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низомга амал қилинг.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади