Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Нима учун солиқчилар ЯТТдан юридик шахс ташкил этишни талаб қилишмоқда
Декабрда баъзи якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органларидан кейинчалик бизнесни амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олишди. Қандай ҳолларда солиқ органи ташкилий-ҳуқуқий шаклни ва солиқ режимини алмаштиришни талаб қилиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ тушунтирди:
- ДСИ тадбиркорларга бундай хабарномаларни бунинг учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда йўллашади.
Жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкин, агар:
- фаолият тури Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига тўғри келса;
- ёлланган ходимларнинг чегараланган сони нормаси бузилмаган бўлса .
Агар якка тартибдаги тадбиркор ушбу мезонларга тўғри келмаса, у юридик шахс ташкил этиши шарт. Бу - ҳар қандай муваффақиятли тадбиркорнинг муқаррар оқибатидир. Унга ЯТТ учун ўрнатилган доира торлик қилади. Кейинчалик ривожланиш, тўхтаб қолмаслик учун юридик шахс ташкил этишига тўғри келади.
Аслида тадбиркор ўз бизнесини қайта ташкил этиш ҳақида қайғуриш пайти келганини ўзи сезиши керак. Бироқ жуда кўп ҳолларда кундалик меҳнат кунлари улар ушбу жиҳатни эътибордан қочирадилар. Ана шунда солиқ органлари қонунчилик нормалари ижросини таъминлаш учун хабарнома йўллаб, бу ҳақда эслатишади.
Агар тадбиркор солиқ органларининг хулосасига рози бўлмаса, унга ўз нуқтаи назарини асослаши ва тасдиқловчи ҳужжатларни (агар жавоб солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатилса, скани ёки электрон версияси) илова қилиши етарли бўлади.
Тадбиркорлар ўзларини оқлаган ҳолда, кўпинча қатъий белгиланган суммада ЖШДСдан аллақачон айланмадан олинадиган солиққа ўтишгани, ҳатто ҚҚС тўлашаётганлигини ёзишади. Бироқ солиқ солиш тизимини ташкилий-ҳуқуқий шакл билан чалкаштирмаслик зарур. Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлиши мумкин. Бироқ буларнинг барчаси уни 07.01.2011 йилдаги 6-сон ВМҚ ва 31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚ талабларига риоя қилиш заруратидан озод этмайди.
Шуни таъкидлаб ўтишни хоҳлайманки, солиқ органи фақат юридик шахс ташкил этиш зарурлигини маълум қилади. Барча қолган масалалар ва бу борадаги қарорларни тадбиркорнинг ўзи мустақил равишда қабул қилади, хусусан - ташкилий-ҳуқуқий шаклни ўзи танлайди. Агар у илгаригидек ўз бизнесининг эгаси ва раҳбари бўлиб қолишни истаса, хусусий корхонани ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Агар ҳамкорларни жалб қилиш варианти кўриб чиқилаётган бўлса - бу МЧЖ ёки АЖ бўлиши мумкин”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади