Ортиқча тўланган божхона тўловларини қайтариш муддати қачон тугайди

preview

“Корхонада божхона тўловлари бўйича ортиқча тўлов мавжуд, бу имзоланган солиштириш далолатномалари билан тасдиқланган. Неча йил давомида божхона органларида мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилади? Божхона органи вакилининг маълум қилишича, улар маблағларни қайтаришни амалга ошира олишмайди, сабаби 1 йил муддат ўтиб кетган. Улар ҳақми ёки судга бериш мумкинми?”

Buxgalter.uz ушбу саволга ДБҚнинг Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармасидан жавоб олди:

 

- БКнинг 353-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари шундай тўловлар тўланган ёхуд ундирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида қайтарилиши (ёки дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши) лозим.

Тариф преференциялари қўлланган (тикланган) ҳолларда - тўловлар тўланган ёки ундирилган пайтдан эътиборан 1 йил ичида, лозим даражада расмийлаштирилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш шарти билан.

Ортиқча тўланган ёки ундирилган, шу жумладан - Давлат бюджетига ўтказилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш (ёки дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказиш) шартлари БКнинг 354-моддасида келтирилган.

Шу билан бир қаторда, БКнинг 335-моддасига мувофиқ тўловчи дастлабки пул маблағлари ушбу маблағлардан охирги фойдаланилган куннинг эртасидан эътиборан 3 йил ичида қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақли. Бунинг учун, аризадан ташқари, тўловчи ва божхона органи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини тақдим этиш зарур.

Buxgalter.uz тавсия қилади

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text173250_ortiqcha_tulangan_bojhona_tulovlarini_qaytarish_muddati_qachon_tugaydi