Сертификатлаш харажатларини қандай ҳисобга олиш мумкин

preview

Импорт қилишда олиб кириладиган товарлар зарурат туғилганда сертификатланади. Бунинг учун сертификатлаш органи кейинчалик қайтарилмайдиган маълум миқдорда маҳсулотни олиб қўяди. Бундай вазият учун ҳисобга олиш тартибини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

 

– 30.01.2021 йилдаги 43-сон ВМҚ рўйхатида келтирилган товарлар мажбурий сертификатланиши лозим. Унинг асносида маҳсулотнинг норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланади. Сертификатлаштиришда, маҳсулот мувофиқлигини тасдиқланиши лозим бўлган хусусиятлар (кўрсаткичлар) рўйхати, текшириш ва синаш усуллари НҲҲ да келтирилган .

Ушбу норматив ҳужжатларда қуйидагилар белгиланади: танлаб олинадиган намуналар сони, танлаб олиш тартиби, сертификатланадиган маҳсулотларни идентификация қилиш ва сақлаш қоидалари, синаш методлари. Сертификатлаштириш органи томонидан маҳсулотлардан намуна олишнинг чекланган нормаларига риоя қилиниши муҳим .

Маҳсулот намуналарини танлаб олиш идентификация қилиш далолатномасида расмийлаштирилади. Ҳужжатнинг битта нусхаси ариза берувчи корхонага берилади .

Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади. Унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас. Бунда, битта импорт контракти доирасида — маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган холда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажмига мувофиқлик сертификати берилади .

Харид қилиш билан боғлиқ бўлган ТМЗни сертификатлаш ва уларни техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар уларнинг таннархига киритилади  .

Яъни сертификатлаш учун экспертизага тақдим этилган товарларнинг қиймати, бунинг натижасида мувофиқлик сертификати олинган товар таннархига киритилади.

Мисол   
Импорт товарни харид қилиш бўйича харажатларни ҳисобга олиш.

Корхона  100 000 АҚШ долларлик 1 000 та товар бирлигини импорт қилади.              

Ҳисобга қабул қилиш пайтида доллар курси 1 АҚШ доллари учун - 10 560 сўмни ташкил этди.                                                               

Божхона қиймати контракт қийматига тенг: 100 000 х 10 560 = 1 056 000 минг сўм.

Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқамиз:

  • божхона божи 10%: 1 056 000 х 10% = 105 600 минг сўм.; 
  • Божхона божини инобатга олган ҳолда божхона қийматидан 15% ҚҚС: (1 056 000 + 105 600) х 15% = 174 240 минг сўм. 

Агар товар ҚҚС солинадиган реализация қилиш оборотларида фойдаланилдиган бўлса, тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади ва товар қийматини ўз ичига олмайди.

  • Божхона расмийлаштируви учун йиғим  0,2%: 1 056 000 х 0,2% = 2 112 минг сўм.
  • Етказиб бериш харажатари – 30 000 минг сўм.
  • Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш харажатари – 5 000 минг сўм.
  • Декларант хизматлари – 980 минг сўм.
  • Сертификатлаш учун  1 000 АҚШ долларлик суммага 10 товар бирлиги олиб қўйилди.
  • 990 (1000 – 10) товар бирлиги таннархи: 1 056 000 + 105 600 + 2 112 + 30 000 + 5 000 + 980 = 1 199 692 минг сўмни ташкил қилади. 

 

Buxgalter.uz тавсия қилади
Ҳисобда товарнинг   бир қисмини экспертизага бериш муносабати билан унинг сонини камайтириш учун миқдорий ҳисоб аломатига эга бўлмаган счётдан фойдаланинг. Масалан, 1510 счети “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш”.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сонидона

Сумма,
минг сўмда.

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товар олинди

1 000

1 056 000

2910

6010

Товарлар қийматига киритилган божхона тўловлари акс эттирилади

 

105 600

2 112

2910

6410

6990

ҚҚС акс эттирилди

 

174 240

4410

6410

Етказиб бериш, Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш, декларант хизматлари харажатлари акс эттирилди

 

30 000

5 000

980

2910

6010

Товарнинг бир қисми экспертизага тақдим этилди (1 000 АҚШ дол. х 10 560)

10

10 560

2970

2910

Экспертизага тақдим этилган товар қиймати ҳисобдан чиқарилади

10

10 560

1510

2970

Сертификатлаштириш бўйича харажатлар импорт қилинган товар туркуми таннархига  киритилади

 

10 560

2910

1510

Натижада корхонанинг балансида умумий суммаси 1 199 692 минг сўмлик 990 товар бирлиги акс эттирилади.

Buxgalter.uz тавсия қилади
 Батафсил импорт операцияларини ҳисоби ҳақида Марказий Банкнинг, Давлат божхона қўмитаси етакчи мутахассислари ва «Норма» экспертлари томонидан берилган тавсияларда уқинг

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text170256_sertifikatlash_harajatlarini_qanday_hisobga_olish_mumkin