Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Импорт қилинган товарлар қайси курс бўйича ҳисобга олинади
“Корхона 2024 йил 15 январда импорт қилинган товарни етказиб бериш учун 15 000 евро ўтказди. 2024 йил 30 апрелда 52 000 еврога БЮД ИМ 70 расмийлаштирилди. 2024 йил 7 майда БЮД ИМ 40 расмийлаштирилди ва божхона тўловлари тўланди. Товарни етказиб бериш шартлари EXW. Импорт шартномасида товарга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти кўрсатилмаган.
Корхона ҳисобни БҲМС бўйича юритади.
Агар импорт шартномасида товарга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти кўрсатилмаган бўлса, импорт қилинган товарни балансга қайси курс бўйича қабул қилиш лозим?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА жавоб беради:
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Импорт қилинган товарлар балансга мулқ ҳуқуқининг ўтиш санасидаги Марказий банк курси бўйича қабул қилинади, бу товарга илова қилинадиган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Мулқ ҳуқуқини ўтиш санасини аниқлаш – Фуқаролик кодекси соҳасидан савол . Одатда, бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мулк ҳуқуқининг ўтиши ТМЗ билан боғлиқ хавф-хатар ва ҳақни қабул қилиш билан мос келади.
Активлар ҳисобга уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтган пайтда қабул қилинади . Шу боис ТМЗга мулк ҳуқуқи ва улар билан боғлиқ хавф-хатарларнинг ўтиш пайти шартномада белгиланган бўлиши керак (зарурият бўлганда амалдаги шартномаларга ўзгартиришлар киритиш лозим).
Импорт шартномалари бўйича мулк ҳуқуқининг ўтиш санаси шартлашилмаган кўп ҳолларда бухгалтерлар импорт қилинган ТМЗнинг сўм қийматини БЮДни расмийлаштириш санасидаги Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб чиқаришади. Гарчи мулк ҳуқуқининг ўтиши импорт қилинадиган ТМЗнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ эмас, яъни мазкур ёндашув баъзан хато ҳисобланади. Истисно – импорт шартномасида мулк ҳуқуқи БЮДни расмийлаштириш санасида ўтиши белгиланган ҳоллар.
Инкотермс қоидалари ташқи савдо шартномаси томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини товарларни сотувчидан харидорга етказиб бериш, шу жумладан товарнинг тасодифан йўқотилиши ёки шикастланиши хавф-хатарининг ўтиши қисмида тартибга солади.
Агар импорт шартномасида мулк ҳуқуқининг ўтиш санаси шартланмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида ТМЗга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини Инкотермс бўйича ТМЗни йўқотиш ва шикастлаш хавф-хатарининг ўтиши билан боғлаш ва асослаш мумкин. Бунда санани товарга илова қилинадиган ҳужжатлар асосида тўғри аниқлаш муҳимдир. Масалан, бу етказиб берувчининг юклаш ҳужжатлари, инвойс, коносамент, темир йўл юк хати бўлиши мумкин.
Импорт қилинган товарларнинг таннархини уларнинг товарга кузатув ҳужжатлари ёки БЮДда кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, активларни ҳисобга қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаб, сўмда аниқланг .
Импорт шартномангизда мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти белгиланмаганлиги боис, EXW етказиб бериш шартлари бўйича сотувчи товарни харидорнинг тасарруфига сотувчининг ҳудудида топширишини ҳисобга олиш лозим. Барча кейинги хавф-хатарлар, шунингдек транспортировка қилиш бўйича харажатлар харидорнинг зиммасида бўлади. Моҳиятига кўра, ушбу пайтда мулк (товарга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш) ҳуқуқини топшириш содир бўлади . Товарни жўнатиш товарга илова қилинадиган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ушбу санадаги Марказий банк курси бўйича товарнинг қиймати аниқланади.
Товар корхонангиз омборига кирим қилинадиган пайтгача уни 2970-“Йўлдаги товарлар” счётида ҳисобга олишни тавсия қиламиз.
Ишингизни соддалаштиринг ва экспорт ва импорт операцияларини ҳисобга олиш ҳақида барчасини Buxgalter Pro эксперт-маълумотнома тизимида билиб олинг!