Февраль ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«Корхона ходимни Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарига юборди. Корхонада Хизмат сафарлари тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ ходимга кунига 50 АҚШ доллари миқдорида кундалик тўлов берилди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган кундалик меъёрлар кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади. Ходим хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини ёпиш учун барча ҳужжатларни, шу жумладан кундалик харажатлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Меъёрдан ортиқча кундалик тўловлар бўйича ходимнинг даромадини ва ижтимоий солиқ, ЖШДС, ШЖБПҲ ажратмаларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
Хорижий хизмат сафарида ходим харажатларини қоплашнинг бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операцияси |
Дебет |
Кредит |
Хизмат сафари харажатлари учун бўнак берилди |
4220 "Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар" |
5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари"; 5020 "Хорижий валютадаги пул маблағлари" |
Хизмат сафари харажатлари ҳисобдан чиқарилди (бўнак ҳисоботи топширилган кундаги курс бўйича) |
2010 "Асосий ишлаб чиқариш"; 9400 "Давр харажатлари" |
4220 "Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар" |
Ҳисобдор шахсларга бўлган қарздорлик акс эттирилди (мавжуд бўлганда) |
2010 "Асосий ишлаб чиқариш"; 9400 "Давр харажатлари" |
6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарздорлик" |
Ҳисобдор шахсларга бўлган қарздорлик қопланди (мавжуд бўлганда) |
6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарздорлик" |
5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари"; 5020 "Хорижий валютадаги пул маблағлари" |
Сарфланмаган хорижий валюта қайтарилди |
5020 "Хорижий валютадаги пул маблағлари" |
4220 "Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар" |
Ижобий курс фарқи акс эттирилди |
4220 "Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар"; 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарздорлик" |
9540 "Валюта курси фарқларидан даромадлар" |
Салбий курс фарқи акс эттирилди |
9620 "Валюта курс фарқларидан зарарлар" |
4220 "Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар"; 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарздорлик" |
Меъёр доирасидаги ва меъёрдан ортиқча хизмат сафари харажатлари бўйича бухгалтерия ўтказмалари бир хил. Фарқ фақат солиққа тортишга таъсир қилади.
Хизмат сафарлари учун компенсация тўловлари меъёр доирасида СК 369-м. 3-қ. 8-б. солиққа тортиш мақсадида ходим даромади сифатида тан олинмайди. Меъёрдан ортиқча хизмат сафари харажатлари солиққа тортиладиган даромад сифатида тан олинади.
Кўриб чиқилаётган вазиятда хорижий хизмат сафаридаги кундалик харажатлар ҳақида сўз бормоқда. Уларни тасдиқлаш талаб этилмайди. Меъёр доирасидаги кундалик харажатлар солиққа тортилмайди, Қозоғистонга хизмат сафари учун бу кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади СК 369-м. 3-қ. 8-б. 19.11.2015 й. 2730-сон Низомга 1-илова 44-б.. Меъёрдан ортиқча кундалик харажатлар – харажатлар тасдиқланганми ёки йўқми – ҳар қандай ҳолатда компенсация харажатлари таркибида меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромад сифатида тан олинади СК 373-м. 9-б..
Солиққа тортиш
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ШЖТС мажбурий бадаллари билан солиққа тортилади СК 403-м. 1-қ. СК 404-м. 1-қ. СК 387-м. 1-қ. 1-б. 02.12.2004 й. 702-II-сон ЎРҚ 10-м..
Ижтимоий солиқ меъёрдан ортиқча кундалик харажатлар ҳисобланган счётга, яъни 2010 ёки 9400 счётига ўтказилади 05.02.1999 й. ВМҚ-54-сон иловаси 1.3.1-б. 05.02.1999 й. ВМҚ-54-сон иловаси 2.1.2.2-б. 05.02.1999 й. ВМҚ-54-сон иловаси 2.2.3-б..
ЖШДС ходимнинг ҳар қандай даромадидан ушлаб қолинади СК 388-м. 5-қ.. Сиз хизмат сафари тўловларидан ЖШДС ушлаб қола олмаганингиз сабабли, уни ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинг.
ШЖБПҲ мажбурий бадаллари ҳисобланган ЖШДСдан ушлаб қолинади 02.12.2004 й. 702-II-сон ЎРҚ 10-м..
Хўжалик операцияси |
Дебет |
Кредит |
Меъёрдан ортиқча хизмат сафари (кундалик) харажатларига ЖШДС ҳисобланиши |
6710 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" |
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" |
ШЖБПҲ мажбурий бадалларининг ҳисобланиши |
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" |
6530 "ШЖБПҲ тўловлари" |