Дивидендлар тўлови ҳисобига тайёр маҳсулот берилиши

preview

Бизнинг ишлаб чиқариш МЧЖнинг муассисларидан бири чет эллик шахсдир. 2021 йил учун унга дивидендларни таннархи бўйича тайёр маҳсулот (тўқимачилик маҳсулотлари) билан тўласак бўладими? Бунда корхона ва муассис учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Ҳа, дивидендларни нафақат пул кўринишида, балки натура шаклида ҳам тўлашингиз мумкин, чунки юридик шахснинг фойдасини тақсимлаш чоғида акциядорлар (иштирокчилар) томонидан олинган ҳар қандай даромад ҳам дивиденд деб эътироф этилади .

 

МЧЖ учун солиқ оқибатлари

Дивидендлар тўлови ҳисобига тайёр маҳсулот берилишига уни реализация қилиш деб қаралади.

Ушбу операцияга солиқ солиниши харидорларга тайёр маҳсулотларни реализация қилишдан фарқ қилмайди. Фойда солиғини тўловчилар учун ҳам, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун ҳам берилаётган товарларнинг суммаси маҳсулотларни реализация қилишдан олинган даромадлар таркибига киритилади.

Корхоналар томонидан солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими қўлланилган тақдирда, агар ушбу турдаги маҳсулот учун айнан шу солиқлар назарда тутилган бўлса, маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушумга ҚҚС ва акциз солиғи солинади.

 

Муассис учун солиқ оқибатлари

Чет эллик жисмоний шахс учун дивидендлар СКнинг 381-моддаси ва СКнинг 382-моддасида белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинадиган мулкий даромад ҳисобланади.

Чет эллик шахс Ўзбекистон резиденти бўлса, унинг учун солиқ ставкаси 5%ни, агар норезидент бўлса – 10%ни ташкил этади.

Норезидент давлати билан икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома тузилган бўлса, мазкур шартноманинг 10-«Дивидендлар» моддасининг қоидаларига эътибор қаратинг. Унда қоидага кўра, дивидендлардан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкаси белгиланади.

Пасайтирилган ставка қўлланилиши учун норезидент даромадлар тўлангунига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

1) СКнинг 358-моддаси талабларига мувофиқ бўлган солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжат;

2)  жисмоний шахснинг даромад олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат .

 

 

Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /uz/publish/doc/text179134_dividendlar_tulovi_hisobiga_tayer_mahsulot_berilishi