Ваколатхона бош ташкилотдан қандай маблағ олади

preview

«Ўзбекистонда хорижий компания ваколатхонаси ташкил этилди. Бош офис янги ваколатхона ҳисоб-китоб рақамини тўлдирмоқчи (вакиллик харажатлари учун). Бу қандай расмийлаштирилади? Қандай ҳужжатлар керак бўлади?».

Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари фаолияти махсус Низом билан тартибга солинади. Унга кўра ваколатхона бош компания номидан банкда очилган ҳисобрақамга келиб тушадиган маблағлар ҳисобига фаолият юритади.

Ваколатхона миллий ва хорижий валютада ҳисобрақамлар очиши мумкин   ҳамда ҳисоб-китобларни хорижий фирма томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширади .

Қуйидагилар ваколатхонанинг сўмдаги маблағлари манбалари ҳисобланади :

  • эркин алмаштирилган валюта;
  • хорижий фирманинг ўз қарорига кўра ваколатхона ихтиёрида қоладиган миллий валютадаги маблағлар.

Бунда ваколатхона ушбу маблағларни фақат ўз эҳтиёжлари учун, хусусан, вакиллик харажатлари учун сарфлашга ҳақли.

Қоидаларнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистонда аккредитация қилинган, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг чет эл валютасидаги ҳисобварақларига қуйидагилар киритилиши мумкин:

  • ваколатхона ташкил этган норезидентнинг хориждаги ҳисобварағидан ўтказилган маблағлар;
  • ваколатхона ташкил этган норезидентнинг Ўзбекистондаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари, даромадлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа маблағлари;
  • ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар;
  • йўловчи божхона декларацияси асосида хориждан олиб келинган нақд чет эл валютаси, бундан декларация тўлдириш талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно;
  • хориждан ҳисобварақ эгаси номига почта жўнатмалари орқали юборилган нақд чет эл валютаси.

Ваколатхонанинг чет эл валютасидаги ҳисобварағидаги маблағлардан ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра қуйидагилар учун фойдаланилиши мумкин:

  • ваколатхона ташкил этган норезидентнинг хориждаги ҳисобварағига ўтказиш учун;
  • чет элга носавдо тусдаги пул ўтказмаларини амалга ошириш учун;
  • чет эл валютасидаги операциялар бўйича банкнинг воситачилик ҳақини, ходимларнинг Ўзбекистондан ташқарига хизмат сафарига жўнатилиши билан боғлиқ харажатларни (шу жумладан, нақд шаклда) тўлаш учун;
  • Ўзбекистон ҳудудидаги тижорат банклари орқали сотиш учун.

Шу тариқа, ваколатхона юқорида санаб ўтилган НҲҲ доирасида хориждаги бош ташкилот унга ажратган маблағларни тасарруф этиши мумкин.

 

Ваколатхонага ушбу маблағларни тасарруф этиш имконини берувчи ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон қонунчилигида белгиланмаган, у хорижий компаниянинг ички ҳужжатлари айланмаси билан тартибга солинади.

Қуйидагилар ана шундай ҳужжатлар бўлиши мумкин:

1) вакиллик мақсадлари учун харажат қилиш тўғрисида буйруқ (вакиллик тадбирини ўтказиш учун буйруқ);

2) вакиллик тадбири дастури; вакиллик харажатлари сметаси;

3) вакиллик тадбири ўтказилгани тўғрисида ҳисобот;

4) вакиллик харажатлари ҳисобдан чиқарилгани тўғрисида далолатнома; бошланғич ҳужжатлар, шу жумладан – вакиллик мақсадлари учун товарлар харид қилингани далилини тасдиқловчи;

5) чет ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўланганини тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар;

6) хизматларни кўрсатиш учун чет ташкилотлар билан тузилган шартномалар.

 

 

Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /uz/publish/doc/text185615_vakolathona_bosh_tashkilotdan_qanday_mablag_oladi