АССА «DipIFR Rus»: имтиҳонни аъло натижа билан қандай топшириш мумкин (5-қисм)

preview

Кимдир аудиторияда таҳсил олганидан хурсанд. Кимдир эса аксинча, АССА «DIPifr-рус» имтиҳонига аудиторияда тайёргарлик кўрганда ҳамма нарсани ўзлаштира олмаслигига, умумий гуруҳ суръатига улгура олмаслигига ишонч ҳосил қилган.

Яна нима имтиҳонни муваффақиятли топширишга ёрдам бериши ёки халақит бериши мумкин, масалалар муҳимроқми ёки назариями, имтиҳон ўтказиладиган аудиториядаги клавиатураларнинг қандай хусусиятини эътиборга олиш кераклигини – «UzAuto Motors Powertrain» бухгалтери Резида СУЛТАНОВА (имтиҳонни биринчи уринишда, 68 балл билан топширган) ҳикоя қилиб берди:

Эътибор беринг

Дастлабки тўртта қаҳрамон билан интервьюни бу ерда ўқинг:

 

– Резида Асхатовна, нега АССА «DipIFR Rus» имтиҳонини топширишга қарор қилдингиз?

– Бизнинг корхонада АССА «DipIFR Rus» имтиҳонини топширганларни рағбатлантиришади. Диплом эгасининг мартаба поғонасидан кўтарилиш имконияти кўпроқ.

Бизнинг корхонадаги бухгалтерия бўлими анча катта, ҳар бир мутахассис фақат ўз иш қисмига жавобгар. ДипИФР эса менга бухгалтерияга умумий назар ташлаш – барча жараёнлар қандай боғланганлигини, улар ҳисоботни шакллантиришга қандай таъсир қилишини ва унинг асосида қандай муҳим хулосалар чиқариш мумкинлигини тушуниш имконини берди.

– Имтиҳонга қандай тайёрландингиз ва нега айнан шундай?

– Таълимдаги муваффақият ўқитувчи ёки ўқув марказига эмас, кўпроқ таълим олувчининг ўзига боғлиқ деб ҳисоблайман. Ҳар ким маълумотни турлича қабул қилади. Баъзилар материални мустақил равишда, фақат китоблар ва ечимлар мисолларига таяниб ўзлаштира олади. Бошқаларга эса мавзуларни тушунтирадиган ва жараённи назорат қиладиган педагог керак. Мен "Норма" ўқув марказини танладим ва тақдим этилган онлайн-материаллардан фойдаланиб, мустақил тайёрландим. Ягона қийинчилик ўзимни мунтазам шуғулланишга мажбурлаш эди.

Мен онлайн-таълимни танладим, чунки аудитория машғулотларига қатнашиш имкониятим йўқ эди. Бундан ташқари, кўпчилик ўқув муассасалари имтиҳонга 3 ой қолганда тайёргарликни бошлайди, уни аллақачон топширганлар эса камида 4, яхшиси 6 ой тайёрланишни маслаҳат беришган.

Менинг фикримча, имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун назарий қисмга пухта тайёрланиш муҳим. Асосий баллар айнан назарияни билиш учун берилади, масалаларни ечиш учун эса нисбатан кам балл берилади, консолидация бундан мустасно.

Менга айниқса ҳар бир мавзуни ўрганиш учун вақтни ўзим тақсимлай олганим ёқди. Гуруҳли таълимда материални қанчалик яхши ўзлаштирганингдан қатъи назар, умумий суръатга мослашишга тўғри келади. Масалан, мен энг кўп вақтни консолидацияга сарфладим. Бу мавзу мен учун мутлақо тушунарли ва осон бўлгунча бир ойдан кўпроқ шуғулландим.

Мен учун шошилмасдан, ҳар бир мавзуни у мен учун ўзлаштирилгунча пухта ўрганиш муҳим эди. Бундан ташқари, ўтилган материални мунтазам такрорлаш керак, токи у унутилмасин ва хотирада доим янги бўлиб қолсин.

Мен бу имтиҳонни биринчи уринишда топширдим, лекин унга анча узоқ тайёрландим. Жами – тахминан 5-6 ой.

– Имтиҳонда ўзини қандай тутиш керак?

– Чалғимаслик ва хотиржамликни сақлаш муҳим, акс ҳолда довдираб қолиш ва узоқ ўрганган нарсани унутиш мумкин.

Имтиҳон пайтидаги кўзга кўринмас муаммолардан бири – эски шовқинли клавиатуралар, улар туфайли аудиторияда доимий тақиллаш эшитилиб туради. Бу чалғитиши мумкин, баъзиларда эса ҳатто ваҳима уйғотади, чунки ҳамма аллақачон кўп ёзган, сен эса жуда оз ёзгандек туюлади.

Ўзингизни ишончлироқ ҳис қилиш учун кўр-кўрона босиш техникасини олдиндан машқ қилишни тавсия этаман. Кўпчилик секин теради, вақт эса жуда оз берилади, деган муаммога дуч келади. Матнни қанчалик тез тера олсанг, шошилмасдан ва тасодифий хатоларсиз ҳамма нарсани баён қилишга улгуриш имконияти шунча кўп бўлади.

– Ўз кучига ишонмайдиган ва шу сабабли ўқиш ва имтиҳон топширишга журъат қила олмайдиганларга нима маслаҳат берасиз?

– Агар бу имтиҳон карьера учун муҳим бўлса, ҳатто иккиланишлар бўлса ҳам, уриниб кўриш керак.

Хатолардан қўрқиш керак эмас, улар ҳар қандай ҳолатда муқаррар. Ишламаган одамгина хато қилмайди. Асосийси – ўзини бошқалар билан таққосламаслик. Ҳар кимнинг ўз суръати бор ва кимдир тезроқ ва биринчи уринишда топширган бўлса, сиз бу имтиҳонни топшира олмайсиз дегани эмас, ҳатто биринчи уриниш муваффақиятсиз бўлса ҳам.

Эътибор беринг

Курс ўқитувчиси Ирина ЗАВАЛИШИНА ҳам ДипИФРни қандай топшириш ҳақида батафсил тушунтириб, ўз тавсияларини берди.

АССА «DIPifr-рус»имтиҳонлари ҳақида бошқа фикрлар:

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text206204_assa_dipifr_rus_imtihonni_alo_natija_bilan_qanday_topshirish_mumkin_5-qism