АССА «DipIFR Rus»: имтиҳонни аъло натижа билан топшириш йўллари (4-қисм)

preview

Инсонлар ўртасида жуда зарур бўлиб қолганда билим олиш самарали бўлади, деган тушунча мавжуд. Ё сен бугундан бошлаб – баҳоси йўқ ва ўрнини боса олмайдиган ходимсан, ёки – истиқболи ноаниқ бўлган оддий кадрсан. Аммо «ё ундоқ, ё бундоқ» вазиятини кутиб ўтириш шарт эмас.

Buxgalter.uz АССА «DIPifr-рус» тайёрлов курси битирувчилари (ўқитувчи – Ирина Завалишина) билан суҳбатни давом эттирмоқда. Бундан мақсад – агар инсонда мақсад бўлса ва «нафақада яшаш» – профессионаллар учун эмаслигини тушунса, ҳеч қандай тўсиқ йўқлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш.

Бугунги суҳбатдошимиз – «RGD International Central Asia» ХК МЧЖ бош бухгалтери Бахтиёр МАЪРУФОВ:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эътибор беринг

Биринчи қаҳрамонимиз билан интервьюни бу ерда ўқинг:

Иккинчи қаҳрамон билан – бу ерда:

Ва эпопеянинг учинчи қисми:

 

– Бахтиёр Мирсолиҳович, сизга нима учун ДипИФР керак бўлади?

– Биринчидан, касбий ўсиш учун. ДипИФР – бу сифат белгиси ва молия соҳасидаги профессионалликни тасдиқловчи ҳужжат.

Иккинчидан, замон билан ҳамнафас бўлиш учун, чунки Ўзбекистонда, айниқса жаҳон бозорларига чиқишни режалаштираётган компаниялар орасида МҲХСни оммалаштириш ва жорий этиш жараёнлари кетмоқда.

Ва ниҳоят, шунчаки қизиқиш учун. Ўзимга ҳали ҳам ўқий олишим ва академик соҳада муваффақиятларга эриша олишимни исботлагим келди.

Ҳозир ишлаётган компаниям учун бу диплом ҳозирча керак эмас. Лекин у менга меҳнат бозорида янада талаб қилинадиган мутахассис бўлиш учун керак.

 

– Ўқув маркази ва ўқитувчини танлаш ҳақида нима дея оласиз?

– Иккаласи ҳам асосий рол ўйнайди. Барча ўқув марказлари ва ўқитувчилар қисқа муддатда (мен 3 ойдан сал кўпроқ ўқидим) инсонни ДипИФР имтиҳонига тўлақонли тайёрлай олмайди. Таълим хизматлари бозорида ўқув марказининг обрўси, юқори малакали ўқитувчилар ва техник ходимлар билан таъминланганлиги, сифатли ўқув материалларининг мавжудлиги ва ўқитувчининг барча билимларни етказиб бериш, тушунтириш ва ўзлаштиришга ёрдам бериш қобилияти муҳим.

«Норма» ЎМда ўқув материали, китоблар, электрон ресурслардан фойдаланиш жуда қулай эди. Дарслар орасидаги танаффусларда – кофе-брейкларда янги танишлар орттирдим, бошқа ўқувчилар билан ўтилган мавзуларни муҳокама қилдим, ҳатто ўқитувчига саволлар бериш имконияти ҳам бор эди.

Маърузалар шундай тузилган эдики, бир мавзулар олдингиларидан келиб чиқарди ёки уларнинг мантиқий давоми эди. Мавзулар имтиҳонда юқори эҳтимоллик билан учраши мумкин бўлган барча вазиятларни ўз ичига олган эди. Биз ўтилган материални ўтган йиллардаги масалаларни ечиш, тестлардан ўтиш ва назарияни яхшироқ эслаб қолиш учун шпаргалка-конспектлар тузиш орқали мустаҳкамлар эдик, назария ҳам имтиҳонда керак.

Ўқитувчининг шахси жуда катта аҳамиятга эга: ўқитиш тажрибаси ва стажи, олдинги тингловчиларнинг имтиҳонларни топшириш муваффақияти статистикаси, ижобийлик ва эътиборлилик, натижа учун ишлаш истаги – буларнинг барчаси жуда муҳим. Ишонч билан айта оламанки, санаб ўтилган сифатларнинг барчаси биз билан тўла фидойилик билан ишлаган Ирина Александровна Завалишинада мавжуд, бунинг учун унга катта раҳмат.

 

– Нима учун кундузги таълимни танладингиз?

– ДипИФР учун кундузги таълим – зарурат. МҲХС мантиғи кўп жиҳатдан БҲМСдан фарқ қилади, уни ўқитувчи билан жонли мулоқотсиз, савол бериш ва мунозара қилиш имкониятисиз тушуниш  қийин. Ўқитувчи билан юзма-юз бўлиш, унинг имо-ишоралари ва мимикасини қабул қилиш ҳам таълимга ёрдам беради ва ахборотни муваффақиятли ўзлаштиришнинг гарови ҳисобланади.

Масалан, мен ДипИФР имтиҳонини икки марта – 2024 йилнинг июнь ва декабрида топширдим. Биринчи уриниш, афсуски, муваффақиятсиз бўлди. Июнь сессиясига тайёргарлик учун мен "Норма"нинг кундузги курсларига қатнашмадим, чет эл марказининг онлайн-курсини танладим. Ўқиш жараёнида кўп нарса тушунарсиз эди, жавобларни излашга вақт сарфлаб, мустақил тушунишга тўғри келарди. Бу тайёргарликка ва психологик ҳолатга таъсир қилди. Биринчи марта имтиҳонда 46 балл тўпладим. Шундан кейин МҲХСни тўлақонли ўқимасдан тушуниб бўлмаслигини англадим ва "Норма" ЎМда ДипИФРнинг кундузги курсларига ёзилдим. Иккинчи марта 85 балл тўпладим. Тўғрисини айтсам, дарров "Норма"га бормаганимдан афсусдаман. Балки, шунда имтиҳонни биринчи уринишда топширган бўлармидим.

 

– Имтиҳонга тайёргарлик кўришда қандайдир махсус лайфхаклардан фойдаландингизми?

– Имтиҳондан тахминан 4-5 кун олдин бошқа тингловчи билан биргаликда бир хил масалаларни яна бир марта ечдик. Биз уларни муҳокама қилдик, шу билан бирга ҳар бири ўтказиб юборилганларни тўлдириши ва шу тариқа билимларни яхшилаш ва мустаҳкамлаши мумкин эди. Бу ҳам менга жуда ёрдам берди деб ҳисоблайман.

 

– Имтиҳонда ўзини қандай тутиш керак?

1) Мураккаб масалаларни ечишда имкон қадар сабрли бўлиш ва ваҳимага тушмаслик.

2) Вақтни бошқаришга риоя қилиш.

3) Максимал балл тўплашга эътибор қаратиш. Бунинг учун – кўп вақт оладиган масалаларга ўралашиб қолмаслик.

4) Агар бирор масала ечиб бўлмайдиган бўлиб чиқса, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатларни тавсифлашда балл тўплашга ҳаракат қилиш керак, яъни – масалага тегишли эслай оладиган ҳамма нарсани жавобда кўрсатиш.

5) Ирина Александровна Завалишинанинг маслаҳатларига амал қилиш. У имтиҳондан олдин аниқ кўрсатмалар беради. Юқорида айтилганларнинг барчаси – унинг тавсияларидан кўчирмалар.

 

– Иккиланаётган ва ўз кучига ишонмаётганларга тавсияларингиз?

 – «Норма» ЎМда имтиҳонга тайёргарликка боринг!

Эътибор беринг

Курс ўқитувчиси Ирина ЗАВАЛИШИНА ҳам ДипИФРни қандай топшириш бўйича батафсил тушунтириб, ўз тавсияларини берди.

 

АССА «DIPifr-рус» имтиҳонлари ҳақида бошқа фикрлар:

 

Эътибор беринг

Агар сиз ДипИФРсиз учун муҳимилигига ишонч ҳосил қилган бўлсангиз, 25 ва 26 февралда икки гуруҳда бошланадиган Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг "ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёрланамиз" кундузги курсига таклиф этамиз. Тафсилотлар телефон орқали: 78 148-11-72 ёки ҳавола орқали>>>

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text206077_assa_dipifr_rus_imtihonni_alo_natija_bilan_topshirish_yullari_4-qism