Диққат! Қурилиш материаллари учун янги МХИК кодларига ўтишга улгуринг

preview

10 ноябрдан қурилиш материаллари учун 3 269 та умумий МХИК кодлари нофаол ҳолатга ўтказилади. Buxgalter.uz бу масала бўйича Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тавсияларини эълон қилмоқда:

Мутахассисларнинг керакли тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Янги МХИКлар ҳавола орқали мавжуд. Ушбу рўйхатдан сизнинг ассортиментингизга мос келадиганини танланг.

Қурилиш материалларининг МХИК ёки ўлчов бирликлари бўйича саволлар туғилса, сизга Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалик вазирлиги ходимлари қуйидаги телефонлар орқали маслаҳат берадилар:

  • (+998) 94 733-34-33;
  • (+998) 97 421-60-09;
  • (+998) 71 244-96-21;
  • (+998) 71 244-51-84.

2. tasnif.soliq.uz сайтидаги «Танланган МХИК» рўйхатидан фойдаланишдан чиқаётганларини олиб ташланг ва янгиларини қўшинг.

3. Тегишли ўзгартиришларни онлайн-НКТдаги товарлар номенклатурасига ҳам киритинг.

Эътибор беринг

МХИК товарнинг барча босқичларида – ишлаб чиқарувчидан (импорт қилувчи) то якуний истеъмолчигача ўзгармайди. Агар сиз сотувчи қўллаган МХИКлар билан рози бўлмасангиз, у билан бу масалани муҳокама қилинг. Агар хатолар йўл қўйилган бўлса, уни тузатишни сўранг.

Эътибор беринг

Ҳисобварақ-фактураларда ёки НКТ чекларида харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёки фаолият хусусиятлари ва турларига мос келмайдиган идентификация кодларини акс эттириш ҳисобварақ-фактураларда ёки НКТ чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади .

 

 

Манба.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text203860_diqqat_qurilish_materiallari_uchun_yangi_mhik_kodlariga_utishga_ulguring