Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш қоидаларида нима ўзгарди
Солиқ қўмитаси солиқ агентлари учун ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш қисмида тушунтиришни эълон қилди. Ҳисоб-китобда ҳисобланган ЖШДС суммаси ва ходимлар кесимида ҳисобланган ЖШДС суммаси ўртасидаги оғишларнинг олдини олиш учун солиқ органлари текшириш шартини қўшишди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Сизда қуйидаги суммалар мувофиқ келиши керак:
1) Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан олинадиган ЖШДС (Ҳисоб-китобга 4-илованинг 13-устуни) + меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлардан олинадиган ЖШДС (5-илованинг 8-устуни) + касаначилик фаолиятидан олинган даромадлардан ЖШДС (Ҳисоб-китобга 7-илованинг 9-устуни);
ва
2) Ходимлар сони 25 нафардан ортиқ бўлган филиаллар ва алоҳида бўлинмаларга тўғри келадиган ЖШДС (Ҳисоб-китобнинг 061-сатри 7-устуни) + мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри 7-устуни) + ШЖБПҲга бадалларни ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўланиши лозим бўлган ЖШДСнинг умумий суммаси (Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 7-8-устунлари).
Манбага қаранг.
Эслатиб ўтамиз, илгари биз ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклидаги ўзгаришлар ҳақида ёзган эдик. Аммо кейинроқ Солиқ қўмитаси ҳисоботни тўлдиришнинг аввалги тартибига мувофиқ келадиган Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича йўриқномани эълон қилди. Ва кейинги хабарларни эътибор билан кузатиб боришни тавсия этди.
Эътибор беринг
Солиқ агентлари зиммасига солиқ даврида жисмоний шахслар улардан олган даромадлар, жисмоний шахслар томонидан тўлов манбаида қўлланилган солиқ имтиёзлари, ҳисоблаб чиқарилган ва ушлаб қолинган солиқни солиқ ҳисоби регистрларида ҳисобини юритиш юклатилган.
Buxgalter.uz тавсия этади