My.soliq.uz интерфейсининг янгиланиши солиқ тўловчилар ишига қандай таъсир қилди

preview

Ушбу ҳафтанинг бошланиши бухгалтерлар учун my.soliq.uzдаги янгиланган хизматлар интерфейси билан қайд этилди. Кўплаб интерактив хизматлар тугмалари остида “New” ёзуви пайдо бўлди. Buxgalter.uz янгиликни текширди.

 

Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ёрқин қизил белгили “New” билан интерактив хизматлар янги эмас. Улар кўп йиллар мобайнида солиқ тўловчиларга яхши таниш. Уларда “New” белгиси пайдо бўлганидан кейин ҳам деярли ҳеч нарса ўзгармади.

Хизматларни очишда “Ҳурматли фойдаланувчилар! My.soliq.uz порталининг янги версиясига босқичма-босқич ўтилиши муносабати билан мазкур хизмат қуйидаги манзил бўйича тақдим этилади: ҳавола”, деган хабар чиқади. Ушбу ҳаволалар my3.soliq.uzдаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига олиб боради. Бу ерда ҳам ҳеч нарса янги эмас. Аксарият хизматлар янги сайтга кеча ёки бугун ўтказилмаган. Айтганча, юқорида келтириб ўтилган хабар ҳам “New” ёзувисиз ҳам очилган.

Адолат юзасидан таъкидлаш лозимки, my.soliq.uzни ишлаб чиқувчилар хизматлар интерфейсини анча қулай ва тушунарли қилишга ҳаракат қилишган. Улар буни қанчалик уддалашганлигига сиз фойдаланувчилар баҳо берасиз албатта.

Фақат my.soliq.uzда олиш мумкин бўлган яна бир нечта хизматлар қолган. Бу “New” белгисига эга бўлган хизматлар. Аммо, яқин орада уларни янги манзилга кўчиришади, деб аниқ айтиш мумкин.

 

Ҳар қандай янгилик каби ҳаяжонсиз бўлмади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА у ҳақда қуйидагиларни гапириб берди:

– Ҳафта бошида my.soliq.uzни очганимда албатта “New” ёзувига эътибор бердим. Дарҳол нима ўзгарганлигини кўриш иштиёқи чулғаб олди. “Тугмалар бўйлаб кезиб”, янги ҳеч нарсани топмадим. Ушбу хизматларда, илгаригидек, уларнинг функционалидан фойдаланиш имконияти бўлган my3.soliq.uzга олиб борувчи ҳавола бор. Балки арзимас нарсаларни қайта ишлашгандир, бироқ ҳозирча жиддий нарса тополмадим.

Биринчи уринишда “Электрон ҳисобварақ-фактуралар” хизматини тополмаганим аччиқланишга мажбур қилди. У электрон ҳужжат айланиши операторидан қатъи назар, ташкилотнинг барча ҳисобварақ-фактураларини кузатиб бориш мумкинлиги билан қулайдир. Аммо туш вақтига яқин хизмат яна пайдо бўлди, бироқ барча статистик маълумотлар тугатилган эди. Тўғри, бироздан сўнг улар ҳам янгиланди.

Янгилаб бориш ва яхшилаш жараёни узлуксиздир. Ушбу иш доирасида солиқчилар солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазаларига кўпроқ қулоқ солишларини хоҳлардик.

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text199718_my_soliq_uz_interfeysining_yangilanishi_soliq_tulovchilar_ishiga_qanday_tasir_qildi