Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Паррандачилар учун шпаргалка: 2024 йилда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар
2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон паррандачилик хўжаликлари учун 14.06.2021 йилдаги ПҚ-5146-сон қарор билан тақдим этилган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг пасайтирилган ставкаси тарзидаги имтиёзнинг амал қилиши тўхтади. Уларнинг ўрнига бирданига янги – ПҚ-238-сон қарорга асосан солиқ ҳамда божхона имтиёзлари келди.
Buxgalter.uz паррандачилар учун махсус кичик “шпаргалкани” тайёрлади:
1. Солиқ имтиёзлари
- Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (шу жумладан паррандачилик фабрикалари) ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда қисмида фойда солиғининг ноль фоиз ставкасини қўллайди . Ноль даражали ставкани қўллаш учун улар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари жумласига киритиш шартларига жавоб бериши керак .
- қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган мол-мулкига солиқ солинмайди .
- 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилган .
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет эл валютасида экспортга реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилади .
2. Божхона имтиёзлари
- 2024 йил 1 июлдан бошлаб парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинди .
- 2024 йил 1 октябрдан бошлаб янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) импорт қилишда божхона божи бўйича имтиёз бекор қилинади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади