Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг янги сатри қандай ишлайди
Ҳисоб-китобнинг 3-иловасига янги сатр - 04033 қўшилди. У келиб тушмаган чет эл валютаси тушумига тўғри келадиган ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қўлда акс эттириш учун мўлжалланган. Айни пайтга қадар бундай маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилган.
Сатр ўтган йил учун валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган интизомли солиқ тўловчилар учун мўлжалланган. Улар учун 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳисобга олиш тартиби ўрнатилган .
Агар ҚҚС суммасини ҳисобга олишнинг ушбу тартибини қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаган солиқ тўловчилар сатрни тўлдиришга уринишса, дастур уларга ҳисобот топшириш имконини бермайди ва “Хатолик” хабарини чиқаради.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади