Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига янги киритилганларни нима кутади

preview

Солиқ қўмитаси 1 октябрь ҳолатига йирик солиқ тўловчиларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. 737 та солиқ тўловчининг мақоми йирик солиқ тўловчилар этиб қайта малакаланган. Улар 5 кун мобайнида шахсий кабинетларига хабарнома олишади.

Рўйхатга янги киритилганлар қандай вазифаларни зудлик билан ҳал қилишларига тўғри келиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди.

 

Муҳим янгиликлар билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.


 
– Солиқ тўловчини йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари, хусусан, АВда 12.07.2019 йилда 3172-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди “д” кичик бандида белгиланган норма билан аниқланади. Агар айланма 2022 йилнинг сентябрь ойидан 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар 100 млрд сўмдан ошган бўлса, солиқ органларининг тоифани ўзгартириш бўйича ҳаракатлари қонунийдир. Бунда солиқ тўловчида қуйидаги муаммолар юзага келади.

 

1. Тезлик билан МҲХСга ўтиш ва 2023 йил якунлари бўйича МҲХС бўйича маълумотлар асосида Фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириш (2024 йил 1 мартга қадар).

Бундай қисқа муддатда маълумотларни БҲМСдан МҲХСга трансформация қилиш – осон вазифа эмас. Бунда, агар ушбу даврда бунга улгурилмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари бузилганлиги учун санкциялар солинади .

Янги йирик солиқ тўловчилар амалга ошириши лозим бўлган биринчи вазифа – 2023 йил учун маълумотларни халқаро стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш. Бу 2024 йил учун МҲХС бўйича йиллик молиявий ҳисоботнинг биринчи тўпламида 2023 йил учун солиштирма ахборотни тақдим этиш учун керак .

МҲХСга ўтиш – узоқ жараён бўлиб, нафақат маълумотларни МҲХСга трансформация қилишни, балки кадрлар масаласини ҳам кўзда тутади. Уни ҳам биринчи навбатда ҳал қилиш лозим.

 

2. ДСИдан ҲСИга ўтиш

17.04.2019 йилдаги 320-сон ВМҚга асосан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (ҲСИ) йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифасига эгадир. У йирик солиқ тўловчилар ҳисобини юритади ва улардан солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тушишини таъминлайди, шунингдек назорат қилишни амалга оширади. Тегишинча, солиқ текширувлари ҲСИ ёки Солиқ қўмитаси томонидан ўтказилади.

Сизни йирик солиқ тўловчилар жумласига тўғри киритишганлигига қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин, бу ҳақда бу ерда ўқинг.