Кирилл ёзувидаги ишончномани қабул қилиш мумкинми

preview

“Мижоз бош бухгалтер имзоси бўлмаган, унинг ўрнида “Назарда тутилмаган” белгиси қўйилган қоғоз шаклидаги ишончномани тақдим этди. Товар олувчининг Ф.И.О. ва паспорт маълумотлари кирилл ёзувида кўрсатилган. Мен бундай ишончномани қабул қилиш ҳуқуқига эгаманми?”. 

Саволга “Норма” эксперти, бош бухгалтер  Виктория БЕЗГИНА жавоб берди:

 

- “Агар товарни ташкилот раҳбари олса, у ишончномасиз иш юритишга ҳақли . Барча қолган ҳолларда ташкилот етказиб берувчилардан ТМБларини олиш учун ишончли шахсга ёзма ишончнома беради. 

Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш мумкин, бироқ бунда сизда уни қоғоз шаклида тақдим этиш имконияти бўлиши керак .

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан ТМБларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатларда албатта корхонанинг раҳбари ёки у ваколат берган шахсларнинг имзолари бўлиши керак. Бусиз ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. 

Агар ишончномада раҳбарнинг имзоси билан бир қаторда бош бухгалтернинг ҳам имзоси назарда тутилган бўлиб, ҳақиқатда эса корхонада бундай лавозим назарда тутилмаган бўлса, бу ҳолда раҳбар ҳам ўзи учун, ҳам бош бухгалтер учун имзо қўйиши керак.

Бунда қонунчилик:

  • ишончнома бош бухгалтер томонидан имзоланишини;
  • агар ишончноманинг қўлланиладиган шаклида бухгалтернинг имзоси назарда тутилган бўлса, у ерда “Назарда тутилмаган” белгиси қўйилишини талаб қилмайди.

Шундан келиб чиқиб, ишончномани фақат раҳбарнинг имзоси билан расмийлаштиришни тавсия қиламиз.

Ишончнома ёзиб берилаётган шахснинг Ф.И.О. ва қолган паспорт маълумотлари лотин ёзувида кўрсатилган бўлиши керак. Товарни бериш чоғида сотувчи ишончномада кўрсатилган  маълумотларни паспорт маълумотлари билан солиштириши керак . Паспорт лотин ёзувида тўлдирилиши боис, ишончли шахснинг маълумотларини лотин ёзувида тўлдириш тартибига риоя қилиш лозим. 

Шу тариқа, кўрсатилган вазиятда сиз кирилл ёзувида тўлдирилган ишончномани қабул қилмасликка ҳақлисиз”.

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text176681_kirill_ezuvidagi_ishonchnomani_qabul_qilish_mumkinmi