Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Юридик шахс билан битим тузаётганда, биринчи навбатда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан (КТЯДР) кўчирма олинг. Хизмат бепул. Бунда етказиб берувчи ёки харидор битим тузиш пайтида реестрда бўлиши муҳим. Агар текшириш пайтида етказиб берувчи реестрда бўлмаса, инспекторлар сизни эҳтиёткорлик қилмаганликда айблашга ҳақли эмаслар.
Маълумотномани stat.uz сайти орқали олиш мумкин:
Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Статистика агентлиги (stat.uz) сайтининг бош саҳифасида юқори горизонтал менюда «Интерактив хизматлар» бўлими бор. Курсорни унга қўйинг ва очиладиган менюдан «КТЯДРдан маълумотлар»ни танланг.
Эътибор беринг
Агар юридик шахс КТЯДРда рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, у билан битим тузиш мумкин эмас.
Тизим сизни id.egov.uz сайтидаги ONEID тизимига қайта йўналтиради. ЭРИни танланг, кириш тугмасини босинг ва паролни киритинг.
Сўнгра тизим сизга танлашни таклиф қилади — «жисмоний шахс» ёки «юридик шахс». Ўз вариантингизни танлаб, «давом этиш» тугмасини босинг.
Очилган ойнада маълумот олмоқчи бўлган ташкилотнинг СТИР рақамини киритинг ва «ОЛИШ» тугмасини босинг.
Маълумотнома шакллантирилган санасига долзарб бўлган қуйидаги маълумотлар чиқади.
Тақдим этилган маълумотлар орасида корхонанинг «Фаолият ҳолати» сатри мавжуд – «амалдаги» ёки «тугатилган».
Сиз бу маълумотномани PDF форматида юклаб олишингиз мумкин.
Buxgalter.uz тавсия этади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади