1 сентябрдан МҲЭКМ 822 000 сўмни, БҲМ - 270 000 сўмни ташкил этади

preview

2021 йил 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди. Тегишли Фармон Президент томонидан 17.08.2021 йилда имзоланди.

Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар 1,1 баробарга оширилди. Иш берувчиларга иш ҳақини МҲЭКМдан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаш тавсия қилинди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.


Қуйидагилар:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – ойига 270 000 сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;
  • белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб белгиланади;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланади.

Манба