БАМА Кенгашининг янги таркибига аъзо бўлинг!

preview

Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари профессионал ҳамжамиятига мурожаат

 

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини кенг кўламли модернизация қилиш ва жаҳон бозорларига интеграциялаш амалга оширилаётган бир пайтда республикамизнинг профессионал ҳамжамияти олдида жиддий вазифалар турибди:

  • молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини тезкор жорий этиш;
  • аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш ва улар асосида ички ва ташқи сифат назоратини йўлга қўйиш;
  • имтиҳонлари халқаро профессионал ташкилотлар томонидан тан олинадиган бухгалтерлар ва аудиторларни миллий сертификатлаш жараёнига тайёргарлик;
  • бухгалтерия ҳисоби, аудит ва солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш;
  • халқаро профессионал ташкилотлар фаолиятида кенг иштирок этиш;
  • бошқа кенг кўламли вазифалар шулар жумласидан.

30 йил аввал ташкил этилган Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (БАМА Ўз) ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун масъулиятни зиммасига олишга тайёр.  Бунинг учун уюшма янада кучли, нуфузли, замонавий профессионал тузилмага айланиши керак. Шундагина тегишли касб эгаларига ишлаш ва ўз малакасини халқаро талаблар даражасида оширишга ёрдам беришимиз мумкин бўлади.

 

Биз Ўзбекистонда бухгалтер ва аудитор касбига бефарқ бўлмаган мутахассисларни БАМА Ўз тузилмасини модернизация қилиш ва унинг фаолиятини халқаро амалиётга мувофиқ ташкил этишда иштирок этишга таклиф қиламиз.

Касаба ташкилотимиз қандай ўзгариши керак? У Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларига қандай ёрдам бериши мумкин?

Унинг стратегияси, иш услуби, бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича мутахассисларнинг касб манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари қандай бўлиши керак?

Сиз БАМА Кенгашининг кенгайтирилган ва янгиланган  таркибида ишлашни истайсизми?

 

Таклифларингизни эркин ёзма шаклда  2022 йил 1 мартгача кутамиз.

Сизнинг фаол бўлишингиздан жуда умидвормиз. Ўйлаймизки, бухгалтер ва аудитор касбларини ривожлантириш, улар мақомининг юксалишидан манфаатдорсиз.

Таклифларни умумлаштиришда buxgalter.uz жамоаси ёрдам кўрсатади. Таклифларингизни NABA@buxgalter.uz манзили бўйича кутамиз.

                                                                                                 БАМА Ўз Кенгаши