МҲХС бўйича бепул базавий билимларни қандай ва қаерда олиш мумкин

preview

“Норма” ПРМ Молия вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ifrs.academy сайтида “МҲХС асослари” бепул онлайн-курсларини ўзбек ва рус тилларида ташкил этади.

Курс қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • вебинарлар шаклида 60 академик соат онлайн-маърузалар;
  • 10 академик соат маслаҳат вебинарлари;
  • назоратнинг жорий, оралиқ ва якуний шакллари;
  • вебинарлар ёзувлари, ўқув материаллари, тестлар ва масалалар жойлаштириладиган  ifrs.academy онлайн-платформасига эркин кириш.

14 ва 16 сентябрь кунлари соат 17.30 да йўл-йўриқ кўрсатадиган машғулот бошланади, унда сиз:

  • “МҲХС асослари” курси ўзида нимани намоён қилиши, у кимлар учун мўлжалланганлиги ва ундан ўтиш учун нималар зарурлигини;
  • ifrs.academy платформасида бепул ўқиш учун нима қилиш лозимлигини;
  • ўқитиш жараёни қандай ўтишини;
  • курсдан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги сертификатни кимлар олишини билиб оласиз.

Йўл-йўриқ кўрсатадиган машғулотга бу ерда ёзилиш мумкин.