Қурилиш ташкилотларининг бухгалтерияси устидан назорат кучайтирилади

preview

29 январь куни уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Президент қурилишни коррупциядан холи секторга айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини эълон қилди.

 

2024 йил 1 июлдан бошлаб:

– қурилиш соҳасида тузиладиган барча шартномалар рақамли шаклга ўтказилади;
– пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган қурилиш ишлари фақат электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида тўланади;
– объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади, далолатномалар эса “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида акс эттирилади;
– қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича субпудратчиларни танлаш жараёни фақат "Шаффоф қурилиш" тизими орқали амалга оширилади. Ушбу тартиб-таомил халқаро молия ташкилотлари билан амалга ошириладиган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади;
– ишлаб чиқарувчида ҳам, қурувчида ҳам, назоратчида ҳам қайси қурилиш материали қаерда ва қандай нархда реализация қилинаётганини онлайн кузатиб борадиган тизим бўлади.

 

Янгилик норматив-ҳуқуқий ҳужжат чиқиши ва ваколатли органлардан тушунтиришлар берилиши билан тўлдириб борилади.