Янги авлод 1С бухгалтерия тизими тақдим этилди!

preview

Сеҳрли таёқча, у билан бухгалтернинг иши икки марта камаяди! Қандай қилиб? Ҳозир тушунтирамиз:


Бухгалтерия ишида бухгалтернинг ҳаётини даҳшатга айлантирадиган талай омиллар мавжуд. Ва улардан иккитаси алоҳида туради:

1) катта маълумотлар ҳажми ва мураккаб ҳисоб-китоблар;

2) ишни такрорлаш зарурати.

Кўп бухгалтерлар ҳозир энг меҳнат талаб қиладиган вазифалар бўйича икки карра ишни бажаришга мажбур бўлишмоқда. Бир нечта мисоллар келтирамиз:


1. Ҳисобварақ-фактуралар

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча корхоналари электрон ҳужжат айланиши операторлари тизимларида ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштиришлари шарт. Бу бухгалтерлар айни бир ҳисобварақ-фактурани икки марта: биринчи марта - операцияни бухгалтерия регистрларида акс эттириш учун ўз ҳисоб тизимларида, иккинчи марта - ЭҲА оператори тизимида расмийлаштиришга мажбур бўлишларига олиб келди.

Ҳа, кўп корхоналар ўз ҳисоб тизимларини ЭҲА операторлари тизимлари билан интеграциялашди, бироқ ҳамма ҳисоб тизимлари ҳам буни амалга ошириш имконини бермайди, сабаби улар яратилган технологиялар эскирган. Натижада бундай тизимлардан фойдаланувчилар ЭҲФни иккита тизимда такрорлашга ёки - уларни бир тизимдан бошқасига “юклаш” билан кифояланишга мажбурлар. Бухгалтерия тизими ҳисоб тизимидаги ҳужжатни ЭҲФга айлантириши ва аксинча олинган электрон ҳисобварақ-фактурани ҳисоб тизимининг ҳужжатига айлантириши мумкин бўлганлар қанчалик бахтли эканликларини тасаввур қилинг ...


2. Тўлов топшириқномалари, иш ҳақи қайдномалари ва кўчирмалар

Банк операциялари билан ҳам шунга ўхшаш вазият шаклланган. Ҳар бир шундай операция ҳам Банк-мижоз тизимида, ҳам бухгалтерия ҳисоб тизимида расмийлаштирилган бўлиши керак. Ва бу ерда, биринчи мисолдаги каби, кимдадир юклаб олиш ва юклаш механизмлари тарзида катта бўлмаган соддалаштириш мавжуд, бироқ аксарият бухгалтерлар ушбу ишни такрорлашга мажбур бўлишади. Бу ерда ходимларнинг иш ҳақини пластик карталарга ўтказишни алоҳида қайд этиш жоиз. Бу жуда синчковлик талаб қиладиган ва меҳнат сарфланадиган иш, бухгалтер банкнинг сайтида иш ҳақи қайдномасини қўлда тўлдиришга мажбур. Агар у бухгалтерия маълумотлари асосида ўзи тўлдирилганда эди, қандай соз бўларди...


3. Электрон меҳнат дафтарчаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ихтисослаштирилган Интернет-ресурсида электрон меҳнат дафтарчаларини мажбурий юритиш 2020 йилнинг яна бир янгилиги бўлди. Энди бухгалтерлар кадрларга доир ҳужжатларни бухгалтерия тизимида - иш ҳақи ҳисоб-китоби учун ва параллел равишда Меҳнат вазирлигининг сайтида - электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш учун расмийлаштиришлари керак. Нима учун кадрларга доир ҳужжатларни расмийлаштириш битта тизимда амалга оширилиб, бошқасига эса маълумотлар автоматик тарзда тушишини амалга ошириш мумкин эмас...


4. Солиқ ҳисоботлари

Электрон солиқ ҳисоботи илгаридан мавжуд. Ва шу вақтда бухгалтерлар ҳисоботларни ҳисоб тизимлари ёрдамида шакллантирадилар, кейин эса уларни ДСҚ сайтида қўлда тўлдирадилар. Тўлдирилиши лозим бўлган катта миқдордаги катаклар ва хатонинг юқори баҳоси бухгалтерларда ҳар бир ҳисобот даврида асабий тарангликка сабаб бўлади.

Келтирилган мисоллардан кўринадики, бухгалтерлар ишининг катта қисми - бу икки карра иш. Мақоланинг бошида биз иккита катта муаммо ҳақида гапирдик. Ва агар улардан биринчиси - мураккаб ҳисоб-китоблар (таннарх, иш ҳақи, солиқлар) - бугунги кунда бозорда мавжуд бўлган аксарият ҳисоб тизимларида етарлича яхши ҳал қилинган бўлса, иккинчи муаммо - ишларни такрорлаш бўйича - вазият яқин вақтгача яхшиланишни талаб этган. Ва ниҳоят бозорда ушбу муаммони ҳал қиладиган маҳсулот пайдо бўлди!

1С:Бухгалтерия 3.0 – энг оммабоп бухгалтерлик дастурининг янги авлоди. Ушбу тизимнинг олдинги авлодида бўлган имкониятларга қўшимча тарзда, янги 1С:Бухгалтерия:

  • Didox.uz, Dibank.uz, Mehnat.uz ва My.soliq.uz билан интеграциялаш ҳисобига бухгалтер ишини камида икки баравар  қисқартириш;
  • бухгалтерни Интернет орқали ишлаш имконияти ҳисобига офис иш жойига боғлиқликдан озод этиш имконини беради.

Бухгалтернинг иши оддий ва қулай бўлиши керак!

Асқар ИСМОИЛОВ, Venkon компанияси раҳбари: – “Бизнинг компаниямизнинг миссияси турли бизнесларга анча самарали бўлиши учун ёрдам беришдан иборатдир.  «Ўзбекистон учун 1С:Бухгалтерия» энг оммабоп тизимнинг янги авлодининг чиқарилиши уни амалга оширилишидаги навбатдаги қадам бўлди, у шунчаки бухгалтер ишини қисқартирмайди, балки уни анча қулай  қилади.

Тизим фойдаланувчи учун қулайликни янги даражага кўтарадиган учта асосий хусусиятга эга:


1. Бухгалтернинг ишини икки карра қисқартириш имконини беради

Илгари 1С да расмийлаштирилган, кейин эса бошқа тизимларда такрорланган барчасини энди ЭРИ билан имзолаш ва  бошқа тизимлар ва давлат органлари сайтларини очмасдан янги «Ўзбекистон учун 1С:Бухгалтерия»дан тўғридан-тўғри жўнатиш мумкин. Бундай операциялар орасида:

  1. Ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа бирламчи ҳужжатлар;
  2. Тўлов топшириқномалари, иш ҳақи қайдномалари ва банк кўчирмалари.
  3. Электрон меҳнат дафтарчаларини ва у билан боғлиқ кадрлар ишини юртиши.
  4. Солиқ ҳисоботини шакллантириш ва топшириш.


2. Муайян иш жойига боғлиқ бўлмаслик имкониятини беради

Clobus.uz онлайн-сервис ёрдамида янги «Ўзбекистон учун 1С:Бухгалтерия»дан дастурни ўз компьютерингизга ўрнатмасдан, Интернет орқали фойдаланиш мумкин. Бу, биринчидан, юқорида кўрсатилган имкониятлар билан комплексда бухгалтерга ўз ишини офисга келмасдан бажариш имконини беради. Иккинчидан - раҳбарга мустақил равишда онлайн режимида бухгалтерияда нима содир бўлаётганлигини кўриш имконини беради.


3. Ишдан эстетик завқ олиш имконини беради

Янги тизим анча ёқимли ва интуитив равишда тушунарли интерфейсга эга, уни фойдаланувчи дастурчининг ёрдамисиз ўзига мослаб созлаб олиши мумкин.

Эътибор беринг!
Янги авлод 1С:Бухгалтериянинг “қути” версиясини сиз бир иш куни мобайнида Venkon компанияси ва унинг ҳамкорларидан сотиб олишингиз мумкин. Ёки - ҳозирнинг ўзида - сиз Clobus сайтида бутун ой мобайнида унинг интернет-версиясидан бепул фойдаланишни бошлашингиз мумкин.


Реклама ҳуқуқи асосида