Шартнома муддатини неча марта узайтириш мумкинми

preview

2021 йилда иккита МЧЖ ўртасида хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган. Унинг амал қилиш муддати - 2021 йил 31 декабрга қадар. Шартнома шартларига биноан, агар тарафлардан ҳеч бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашига 30 кун қолганда уни бекор қилиш истагини билдирмаса, шартнома худди шу шартларда кейинги календарь йилга узайтирилган ҳисобланади. “Худди шу шартларда” формулировкаси шартнома чекланмаган марта узайтирилиши мумкинлигини англатадими? Агар шартнома тарафларидан ҳеч бири уни бекор қилишни билдирмаса, у ҳануз амалдаги шартнома ҳисобланадими? 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга юрист Аслан РАЖАББЕКОВ жавоб берди:

 

– “Хизмат кўрсатишга шартномалар Фуқаролик кодексига асосан тузилади ва расмийлаштирилади.

Хизмат кўрсатишга шартномалар муддатлари ва уларни узайтириш ҳақида аниқ формулировка йўқ. Фақатгина ФКнинг 357-моддаси учинчи хатбошида шартномада унинг амал қилиш муддати тугаши шартнома бўйича мажбуриятлар бекор бўлишини назарда тутиши мумкин, деб кўрсатилган.

Шуниси эътиборлики, ФК энергия таъминоти , банк омонати ва мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаларининг мажбурий автоматик тарзда узайтирилишини назарда тутади. Бунда шартнома тузиш эркинлиги мавжуд , унга асосан тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин. Бошқача айтганда, қонунчиликда назарда тутилмаган муайян шартларда шартнома тузиш чоғида тарафлар қонунни бузишмайди.

“Худди шу шартларда” формулировкаси шартномани узайтириш сонини чекламайди. Бироқ чекланмаган марта узайтириш тўғрисида гапириш ҳам нотўғри, ахир шартнома бекор қилиниши мумкин бўлган кўплаб омиллар мавжуд. Масалан - давлат органининг ҳужжати , тарафлардан бирининг тугатилиши ва ҳ.к.

 

Хулоса қиламиз:

Автоматик тарзда узайтириш тўғрисидаги бандни ўз ичига олган шартнома тарафлар бунга олдиндан қарши бўлмаган тақдирда унда белгиланган муддатга чекланмаган марта узайтирилиши мумкин.

Мажбуриятлар бекор қилиниши ва шу билан шартнома тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабга кўра бекор қилиниши мумкин .

Мазкур муайян ҳолда, агар тарафлар 01.12.2021 йилга қадар шартномани бекор қилишни баён этишмаган бўлса, шартнома 31.12.2022 йилга қадар худди шу шартларда (тўлов тури, тўлов усули, қиймати ва нархи ва ҳ.к.) узайтирилади.

Эслатиб ўтамиз
Шартномани автоматик тарзда узайтириш шарти мажбурий эмас, бироқ тарафлар истагига кўра шартномага киритилиши мумкин. Бу энергия таъминоти, банк омонати ва мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаларига нисбатан татбиқ этилмайди, чунки улар учун автоматик тарзда узайтириш - мажбурий норма”.