Лизинг бўйича фоизларга қандай ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилиши керак

preview

“Лизинг компанияси – ҚҚС тўловчиси Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандига мувофиқ лизинг бўйича фоизларга бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Лизинг олувчилар икки томонлама ЭҲФ тақдим этилишини талаб қилишмоқда. Бу вазиятда ким ҳақ ҳисобланади? Лизинг компанияси лизинг бўйича фоизларга қандай ҳисобварақ-фактурларни тақдим этиши керак?”.

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:

 

Эътибор беринг
Бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлиш Сиз давлат органлари мутахассисларининг жавобларини биринчилар қатори билишингизни кафолатлайди.

 

Албатта обуна бўлиш лозим.

– Низомнинг 59-1-бандида ижарага берувчи (лизинг берувчи)нинг фоизли даромадига бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши назарда тутилмаган. Шу боис лизинг компаниялари стандарт икки томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари керак.

Ижарага берувчи (лизинг берувчи)нинг фоизли даромадига икки томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши икки томонлама ЭҲФ расмийлаштирилмайдиган ҳоллар рўйхати кўрсатилган Низомнинг 3-бандига ҳавола берилган Низомнинг 59-банди нормасига мувофиқ келади. Ижарага берувчи (лизинг берувчи)нинг фоизли даромади ушбу рўйхатга киритилмаган.

Низомнинг 59-1-банди айланмадан олинадиган солиқ ва акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларида автоматик тарзда шакллантириладиган ушбу солиқлар бўйича солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида жорий этилган.

Юқорида баён этилганларга асосан, ижарага берувчи (лизинг берувчи)нинг фоизли даромадига икки томонлама ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши керак.