Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ходим моддий зарарни қопламоқчи эмас
Корхонага зарар етказган ходим ҳар доим ҳам уни ихтиёрий равишда қоплашга рози бўлмайди. Бундай вазиятларда иш берувчининг қандай йўл тутишини «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди:
– Ходим етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплашдан бош тортган тақдирда, ундириладиган сумма унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган ҳолларда, ходимдан зарар суммаси иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади . Бунинг учун зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир ой муддатда фармойиш чиқарилиши лозим.
Ҳар сафар иш ҳақи тўланганда ушлаб қолинадиган сумма ходимга тўланадиган меҳнат ҳақининг 50%идан ошмаслиги керак . Ушлаб қолинадиган сумма жорий иш ҳақининг 50%идан ортиқ бўлган тақдирда, уни қисмларга бўлган ҳолда бир неча ой мобайнида ушлаб қолиш мумкин.
Зарарнинг тўлиқ суммаси тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлганда ва МКнинг 202-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ушлаб қолинади.
Қуйидаги ҳолатларда зарар суммаси суд орқали ундирилади:
- ундириладиган сумма ходимнинг ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлганда;
- зарар аниқланган кундан эътиборан бир ой ўтганда;
- ходим, шу жумладан моддий жавобгар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси зарар аниқлангунга қадар бекор қилинганда ва у зарарни ихтиёрий равишда тўламаганда.
Шунга ўхшаш вазиятларни кўриб чиқамиз.
- зарар етказиш сабаблари;
- бевосита ҳақиқатда етказилган зарар суммаси (у текширув, тафтиш, инвентаризация материаллари билан тасдиқланади);
- ходимга зарарни ихтиёрий равишда қоплаши таклиф этилганлиги далили.
- ходимнинг меҳнат шартномаси;
- ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ;
- лавозим йўриқномаси (мавжуд бўлганда);
- тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома (мавжуд бўлганда);
- моддий қимматликлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- ташкилотда моддий қимматликларни сақлаш учун шароит яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- текширув далолатномаси;
- ходимнинг зарарни ихтиёрий қоплашдан бош тортганлиги ҳақидаги тушунтириш хати;
- ходимнинг лавозим маоши миқдори (тариф ставкаси) тўғрисидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар.