Қандай ҳолатларда Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби топширилади

preview

Юридик шахс томонидан Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай топширилади мақоласи берилганидан кейин buxgalter.uz га бир неча кишилар саволлар билан мурожаат қилишди. Солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинмаган ва солиқ агентининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланган ҳолларда Ҳисоб-китоб тақдим этилиши лозимми деган саволлар берилди.

Вuxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволларга Assistance In Tax солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:


– Айрим корхоналар муайян сабабларга кўра солиқни ўз маблағлари ҳисобидан тўлашига тўғри келади. Шу жумладан, контрагент солиқ ушлаб қолинишига розилик билдирмаган, хорижий ҳамкорнинг хизматларидан воз кечиб бўлмайдиган ҳолатларда ҳам шундай бўлади. Бундай вазиятда Ўзбекистон корхонаси учун ўз маблағлари ҳисобидан солиқни тўлашдан бошқа йўл қолмайди 

Мазкур ҳолатда норезидент учун тўланган солиқ суммасини Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-“Харажатлар” иловасининг 012-“Бошқа шахслар учун тўланган солиқлар” сатрида акс эттиринг. Бу чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

Параллел равишда Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби топширилади. Унда ўз маблағлари ҳисобидан тўланган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Тўлов юридик шахс-норезидентнинг фойда солиғи махсус счётига ўтказилади, сўнгра солиқ тўловчининг шахсий карточкасида акс эттирилади.

Мазкур Ҳисоб-китоб топширилмаса, унда акс эттирилган ва норезидент учун тўланган солиқлар ўртасида тафовут вужудга келади.

Эслатиб ўтамиз, норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан ўзи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этилади .

2021 йил 1 июлдан чет эл юридик шахс бўлган норезидентга даромад тўлайдиган юридик шахс 10307_4 коди бўйича янги форматдаги Ҳисоб-китоб шаклини тўлдиради.

Янги форматда СКнинг 351-моддасида назарда тутилган норезидентнинг жами даромадлари битта шаклга жамланган. Энди норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини алоҳида тўлдиришга зарурат бўлмайди.

Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби шакли ортиб борувчи якун билан тўлдирилади.

Ҳисоб-китобга Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.

Бунда, солиқ бўйича камайтирилган ставка, шунингдек солиқ солишдан тўлиқ озод этиш қўлланилган ҳолатларда Ҳисоб-китоб тақдим этилади.

 

 

 

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи /en/publish/doc/text171623_qanday_holatlarda_norezidentlarning_daromadlaridan_olinadigan_soliq_hisob-kitobi_topshiriladi