Қолдиқларни реализация қилишда ҚҚС юзага келадими

preview

«ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона қоғоз ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар харид қилди. Ярим йил ушбу фаолият тури билан шуғулланди, бироқ кейинчалик йўналишни ўзгартирди. АВ таркибида қайд этилган материаллар қолдиқлари ва кераксиз асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилдилар.

Материаллар қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилишга ҚҚС солиниши, бундай операциялар ҳисобда қандай акс эттирилиши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди:

 

– Товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда ўтказиш реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади . «Товар» деганда табиатнинг ёки инсон фаолиятининг қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети тушунилади . Корхона хом ашё ва асбоб-ускуналарни сотишга қарор қилганда ҚҚС солиш мақсадида улар товарга айланди.

Тўғри, бухгалтерия ҳисобида уларни 2910 «Омборлардаги товарлар» счётига ўтказиш керак эмас. Бироқ материаллар қолдиқлари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш – ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма.

Бунда реализация қилинадиган хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар қиймати, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, солиқ солинадиган айланма бўлади .

Эътибор беринг
Умумий қоидага кўра, битимнинг нархи томонларнинг келишувига кўра белгиланади. Бюджет билан ҳисоблашишда ҚҚС бўйича солиқ базаси реализация қилинадиган ТМЗ ва АВнинг бозор қийматига мувофиқ келиши керак .

Мисол учун, корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлган кераксиз асбоб-ускуналарни 11 500 минг сўмга, шу жумладан ҚҚС – 1 500 минг сўм, реализация қилади:

  • бошланғич қиймат – 16 000 минг сўм;
  • жамғарилган эскириш – 7 000 минг сўм;
  • қайта баҳолаш сальдоси – 600 минг сўм.

Реализация қилиш қиймати асбоб-ускуналарнинг бозор нархига мувофиқ келади.

Реализация қилишдан молиявий натижа:

  • 11 500 – (16 000 – 7 000) – 1 500 + 600 = 1 600 минг сўм.

Проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Реализация қилишдан тушум акс эттирилди

11 500

4010

9210

ҚҚС ҳисобланди (11 500 х 15 : 115)

1 500

9210

6410

Бошланғич қиймат ҳисобдан чиқарилди

16 000

9210

0140

Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди (корхона қўллаган амортизация нормалари СК 306-м. белгиланган энг юқори нормаларга мувофиқ келади)

7 000

0240

9210

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди (2021 йилдаги қайта баҳолаш молиявий натижани ҳисоблашда инобатга олинмайди )

600

8510

9210

Реализация қилишдан фойда акс эттирилди (фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади )

1 600

9210

9310

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /en/publish/doc/text184709_qoldiqlarni_realizaciya_qilishda_qqs_yuzaga_keladimi