Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ижарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинми
«Компания янги харидорларни жалб этиш ва даромадни ошириш учун ижарага олинган бинода янги савдо шохобчасини очмоқчи. Бироқ, объектнинг ўз мақсадини кўзлаб қайта лойиҳалаштирилиши салмоқли молиявий сарф-харажатларни талаб қилиши ҳозирданоқ маълум. Ижарага олинган бинони таъмирлаш ва қайта лойиҳалаштиришга сарф-харажатларни бир марта эмас, балки 3–5 йил давомида харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Ишлаб чиқаришга оид асосий воситаларни барча турдаги таъмирлаш (жорий, ўртача ёки капитал), шунингдек ишчи ҳолатда тутиб туриш (техник кўрикдан ўтказиш, қараш) сарф-харажатлари :
- улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида эътироф этилади;
- ижара объекти қийматини оширмайди (капиталлаштирилмайди).
Келгусида қўшимча иқтисодий наф олишга олиб келадиган сарф-харажатларгина капиталлаштирилади :
- унумдорликни, фойдали тарзда фойдаланиш муддатларини, асбоб-ускуналар қувватини ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини оширади;
- ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш имконини беради ва ҳ.к.
Яъни АВнинг технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, юкламаларни ошириш ва бошқа сифат ўзгаришлари учун қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар ўрнатиш ва модернизация қилиш сарф-харажатлари капиталлаштирилади. Шунингдек реконструкция қилиш (маҳсулотлар, ишлар, хизматлар сифатини яхшилашга ва номенклатурасини ўзгартиришга йўналтирилган қайта қуриш) сарф-харажатлари.
Техник қайта қуроллантириш маънан ва жисмонан эскирган АВ ёки уларнинг қисмларини янги, янада унумдорларига алмаштиришни назарда тутади .
Қўшимча қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳам зарурлигини эслатиб ўтамиз. Қурилган ёки реконструкция қилинган бинолар (иншоотлар) фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилидан ўтиши керак .
6-сон БҲМСнинг 52-б. ҳам худди шундай нормалар мавжуд. Хусусан:
- ижарачининг оператив ижара объектини яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар ўрнатиш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва ҳ.к.) сарф-харажатлари оператив ижара объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қуйилмалар сифатида акс эттирилади.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда:
1) савдо павильонини таъмирлаш қўшимча қуриш ва реконструкция қилишни назарда тутмаса (масалан, савдо залини қимматбаҳо визуал пардозлаш билан чеклансангиз) – ушбу сарф-харажатларни капиталлаштира олмайсиз.
Бу ҳолда уларни улар юзага келган ҳисобот даврида жорий сарф-харажатлар сифатида акс эттиринг (Дт 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», Дт 9410 «Сотиш харажатлари» ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда).
Ижара объектининг ҳисобини балансдан ташқари 001 «Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобварағида юритасиз ;
2) савдо павильонини реконструкция қилсангиз (муҳандислик коммуникацияларини алмаштирсангиз ёки қайта режалаштирсангиз, бино поли даражасини ёки конфигурациясини ўзгартирсангиз, савдо павильонида, мисол учун, пишириқ пишириш учун печларни ёхуд сотилаётган кир ювиш ёки идиш ювиш машиналари ишлашини текшириш учун кўргазмали стендларни қурсангиз ва ҳ.к.), бундай сарф-харажатларни акс эттириш учун 0800 «Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварағидан фойдаланиш мумкин.
Бу ерда бу ҳақда батафсил ўқинг:
- Ижарачи солиқ солиш мақсадида капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади;
- Асосий воситаларга капитал қўйилмалар қандай ҳисобга олинади;
- Асосий воситаларни таъмирлаш қандай ҳисобга олинади.
Бунда ҳам фойда солиғини ҳисоблаш чоғида уларни чегириш имконияти нуқтаи назаридан ижарачи учун бундай харажатларнинг иқтисодий жиҳатдан асослангани ҳақида ўйлаб кўриш лозим.
Масалан, сотилаётган товар ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги сабабли қайта қуриш талаб этилмоқда, бу унинг бут сақланишини ва ўз кўринишини йўқотмаслигини таъминлаш, функцияларни кўргазмали намойиш этиш имконини беради дея санаб, бундай таъмирлаш иқтисодий жиҳатдан асосланган ва солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ деб тахмин қилиш мумкин. Бинонинг ҳолати мижозда ташкилот ҳақида умумий таассуротни ҳам шакллантириб, товарни айнан шу ташкилотдан харид қилиш ҳақида қарор қабул қилишида роль ўйнаши мумкин. Буларнинг барини расмийлаштириш зарур. Масалан, – маркетинг тадқиқотларидан келиб чиқиб дастлабки харажатлар сметасини тузиш ва ҳ.к.
Таъмирлашга салмоқли сарф-харажат қилгач, 2022 йил якунларига кўра зарар кўрсангиз , фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида уни кейинги солиқ даврларига ўтказишингиз мумкин . Бу ерда бу ҳақда батафсил ўқинг:
Яна бир муҳим жиҳат – ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ушбу мол-мулкни яхшилаш бўйича шартномада келишилган ижарага олувчининг муайян сарф-харажатларини ўз ичига олиши мумкин .
Оператив ижара объекти ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки у бекор қилингач, ижарачи ана шу мақсадда сарфлаган барча сарф-харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашга сарф-харажатлар ва уларни оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имкони бўлмаса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ёки у бекор қилингач, агар оператив ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага берувчига текинга ўтади. Бироқ, уларни оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса ва ижарага берувчи уларнинг қийматини қоплашга рози бўлмаса, ижарачи уларни ажратиб олиши мумкин .
Яъни ижара шартномаси шартларига қараб таъмирлаш ва қайта режалаштиришга сарф-харажатларингизни қоплаш масаласини ҳал қилишингиз мумкин.