Полезное для бухгалтера в ноябре:
Сотувчи чек нусхасини беришни рад этса, нима қилиш керак
“Корпоратив карта бўйича харид учун чекларнинг айримлари ўқилмайдиган чиқди, битта чек йўқотилди. Лекин сотувчи техник имконият мавжуд эмаслигини важ қилиб, чек нусхасини беришни рад этмоқда”.
Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди:
– Баъзан қоғозда чоп этилган онлайн-НКМ чеки нусхаси ёки дубликатини бериш зарурати юзага келади. Лекин қонун ҳужжатларида ушбу масала охиригача тартибга солинмаган. Шу жумладан – “фискал чек нусхаси” ва “фискал чек дубликати” тушунчаларининг таърифи мавжуд эмас.
Ҳар қандай кассада унда кейинги чек урилгунга қадар чекнинг нусхасини кафолатли тарзда чоп этиш мумкин. Қолган барчаси НКМнинг аниқ модели функционалига боғлиқ.
My.soliq.uzдаги “Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот” интерактив хизматида чеклар бўйича ҳисоботлардан наф камроқ, сабаби у ерда фискал белгисиз чеклар акс эттирилади. Уни топиш учун ҳам тартиб рақамини билиш керак.
Савдо тармоқлари мобиль иловаларининг имкониятларига эътибор беринг. Электрон чек мобиль иловадаги сизнинг аккаунтингизга автоматик тарзда жўнатилишига мисоллар пайдо бўлди. Биринчилар қаторида – “Корзинка”, унинг мобиль иловасида харидор тармоқда амалга оширилган ўзининг барча харидлари бўйича электрон чекларга кириш имкониятига эгадир. Ушбу чек чоп этилгани билан тенг кучга эга ва барча зарур реквизитларга эга. Харидор фақат чеклар қандай шартларда автоматик тарзда мобиль иловага жўнатилишини аниқлаштириб олиши қолади.
Кейинчалик чекнинг нусхаси ва дубликатини бериш масалалари қонунчилик даражасида ўз ечимини топади, деб умид қиламиз. Ҳозирча эса корпоратив карталар бўйича харид учун масъул ходимларга йўл-йўриқ беринг.
Харидор учун эслатма
1. Сотувчидан касса чекини олишда албатта ғижимланмаганлиги, эгиб зарарланмаганлигини, қоғознинг бошқача тарзда техник шикастланмаганлигини ёки босмадаги камчиликлар (хира тасвир, ёмон чоп этилган жойлар) мавжуд эмаслигини текширинг. Чекда кўрсатилган барча маълумотлар яхши ўқилиши керак. Агар камчиликларни аниқласангиз, кассадан узоқлашмай, лозим даражада сифатдаги чек нусхасини талаб қилинг.
2. Дўконнинг ўзида янги чекни смартфонда фотосуратга олинг ва тасвирни зарурат бўлганда бухгалтерга чек билан бирга топширинг. Аниқ фотосуратга олинган чек қоғоздаги унинг асли эга бўлган айни хусусиятларга эга бўлади.
3. Чек бухгалтерияга топширилгунга қадар эҳтиёткорлик билан сақланишини таъминланг.
4. Ходимдан чекни қабул қиладиган бухгалтер ҳам чекнинг ўқилишига ишонч ҳосил қилиши ва чек қоғози рангсизланиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг сақланиши юзасидан чоралар кўриши лозим. Чекни сканерланг (нусха олинг), унинг фотосуратини сақланг.
Сотувчига эслатма
Сиз касса техникангиз шакллантирадиган чекларнинг сифати учун жавобгарсиз. Чек аниқ, осон ўқиладиган бўлиши керак. Қуйидагиларга ишонч ҳосил қилинг:
1) лозим даражада сифатдаги қоғоздан фойдаланаяпсиз, қурилмада у етарли миқдорда (рулон тугаб қолмайди);
2) агар касса автоном қувватлантириш манбасида (аккумуляторда) ишласа, у яхши қувватлантирилган бўлиши керак;
3) агар олдинги бандларда ҳаммаси тартибда бўлса, лекин чеклар – сифатсиз бўлса, кассани таъмирлаш учун зудлик билан ТХКМга мурожаат қилинг.
Чекнинг мазмуни ҳам қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши муҳимдир. Чекда товарлар тўғрисидаги маълумотдаги хатолар босма нуқсонларга қараганда кўпроқ учрайди.
Ушбу масаланинг барча нозик жиҳатларини тушунишни ва чек билан ишлашни созлаш имкониятини берадиган янги техник ечимлар ҳақида билишни истасангиз, сизни 2023 йил 25 февраль куни соат 10:00 да “Онлайн-НКМда товарлар билан қандай ишлаш керак” вебинарида кутамиз. Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.
Вебинарда биз қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз ва ўрганамиз:
- товарларни ҳисобга олиш билан боғлиқ ва солиқ текширувлари якунлари бўйича муаммолар бўлмаслиги учун онлайн-НКМда товарлар билан ишлашни қандай мақбуллаштириш керак;
- мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан қандай ишлаш керак;
- штрих-код нима учун керак ва товарнинг қадоғида у бўлмаса, нима қилиш керак;
- МХИК билан ишлашни қандай мақбуллаштириш керак;
- ҚҚС тўловчилари имтиёзли товарлар билан қандай ишлашлари керак;
- қатъий белгиланган ва шартнома қиймати нима, чегирмалар, лояллик дастурлари, акциялар қандай акс эттирилиши керак;
- чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарлар қандай акс эттирилади;
- қандай қилиб урилган чекда хатони тузатиш ва келгусида хатога йўл қўймаслик мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади