Полезное для бухгалтера в ноябре:
Яроқсиз тарани ҳисобдан чиқариш ва ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш
«Компания тайёр маҳсулотларни қуйиш учун канистрлар сотиб олади. Канистрларнинг бир қисми яроқсиз ҳолда келиб тушди. Яроқсиз тарани қандай ҳисобдан чиқариш керак ва бунда қандай солиқ оқибатлари бўлади? Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишни қандай амалга ошириш ва ҳисоботда қандай акс эттириш керак?»
Яроқсиз тарани қандай ҳисобга олиш керак ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Сертификатланган амалиётчи бухгалтер Венера МАЛИКОВА жавоб беради:
– Етказиб берувчидан яроқсиз тара кирим қилинган тақдирда яроқсиз товар ҳақида далолатнома тузиб, унда қуйидагиларни акс эттириш лозим: номи, сони ва аниқланган нуқсон. Агар тара етказиб берувчи билан шартнома яроқсиз товарни қайтариш ёки унинг учун компенсацияни назарда тутса, нуқсон далолатномасини тузиш учун етказиб берувчининг вакилини таклиф қилиш лозим.
Далолатнома имзоланганидан сўнг етказиб берувчининг розилиги мавжуд бўлганда, яроқсиз тарани қайтариш далолатномасини расмийлаштириш лозим. Бунда етказиб берувчи яроқсиз тарани қайтариш суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак .
Тара етказиб берувчига қайтарилганда бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Тарани қайтариш: |
2 000 |
||
|
240 |
||
|
240 |
||
Ўзаро мажбуриятларни сўндириш (қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда) |
2 240 |
||
Яроқсиз тара учун пул маблағларини қайтариш |
2 240 |
Агар шартнома шартларида яроқсиз тарани қайтариш ёки яроқсиз тара учун компенсация назарда тутилмаган бўлса, корхона ушбу тарани қабул қилган моддий жавобгар шахсдан яроқсиз тара учун суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Агарда шахс аниқланмаган бўлса ёки корхона уни жазоламаслик тўғрисида қарор қабул қилган бўлса – бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқариш лозим. Бундай харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайдиган харажатлар бўлади , зарар кечиб юборилган жисмоний шахс учун эса – моддий наф тарзидаги даромад бўлади .
Айбдор моддий жавобгар шахсдан яроқсиз тарани қабул қилганлиги учун зарар суммаси ундирилган тақдирда бухгалтерия ўтказмалари қуйидаги тарзда бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Ходимдан етказилган зарарни ундириш |
2 000 |
||
ҚҚС бўйича ҳисобга олишга тузатиш киритиш |
240 |
ёки |
|
Иш ҳақидан зарарни сўндириш ҳисобига ушлаб қолиш |
2 240 |
Тара харажатларга ҳисобдан чиқарилган тақдирда корхона жорий солиқ даврининг “кирувчи” ҚҚСни камайтириши ёки тарани сотиб олишда ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиши , шунингдек ушбу харажатларни фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайдиган харажатларга олиб бориши керак .
Тара ишлаб чиқариш жараёнида шикастланмаган, балки яроқсиз ҳолда кирим қилинганлиги боис, уни ишлаб чиқариш йўқотишларига олиб бориш мумкин эмас.
Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш қандай акс эттирилади
Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти ва Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари тушунтирадилар:
– Солиқ кодексининг 269-моддаси 1-қисмига асосан илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммасига қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:
1) улардан келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда;
2) улар бузилганда ёхуд қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан, улар йўқлигида эса солиқ тўловчи томонидан белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда. Ушбу қоида фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди;
3) етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда;
4) солиқ тўловчи мақомини йўқотганда (ёки солиқ тўлашдан озод қилинганда);
5) ушбу товарлар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда.
My3.soliq.uz сайтидаги ҚҚС суммасига тузатиш киритиш сервисининг тегишли устунларига ЭҲФнинг тузатиш киритувчи ID рақами киритилган тақдирда товарларнинг сони ва суммаси камайтирилиши мумкин.
Тизим ҳисобга олинган ҚҚСга солиқ тўловчи тузатиш киритишда кўрсатадиган камайтириладиган товарлар сони миқдорида автоматик тарзда тузатиш киритади.