Полезное для бухгалтера в ноябре:
Рейтингдаги баҳо ноҳақ пасайтирилган тақдирда нима қилиш керак
Тадбиркорлар Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида баҳоларнинг пасайиши сабабларини тушунишга ҳаракат қилмоқдалар. Баъзан ҳаммаси қонун бўйича қилинган, аммо баҳо ҳали ҳам паст. Нима қилиш кераклиги борасида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашева шарҳи:
– Амалиётда рейтингдаги баҳо ноҳақ камайтирилган учта вазиятга тўқнаш келишга тўғри келган.
Бир ҳолатда паст баҳога камерал назоратнинг эскирган формуласи сабаб бўлган эди.
Тадбиркордан уч балл олиб ташланди, чунки текширувдан олдинги таҳлил натижаларига кўра у 2023 йил учун фойда солиғи бўйича 2-сон илова тўлдирилмаганлиги юзасидан даъво олди. Бироқ йил якунлари бўйича ушбу иловани тўлдириш шарт эмас – бу ҳақда шаклдаги эслатмаларда айтилган. Шуниси эътиборга лойиқки, аниқланган «қонун бузилиш» ҳақида ҳеч қандай хабарнома йўқ эди. Муаммонинг моҳияти иккита мезон билан аниқланди: Рейтинг мезонлари бўйича пасайтирилган балл ва my3.soliq.uz сайтининг автокамерал бўлимидаги формула. Скриншотларга қаранг.
Иккинчи ҳикояда Рейтинг формулалари муаллифлари йўл қўйиладиган, қонуний, амалий вазиятларни ҳисобга олишмаган. Баҳони гўёки ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида расмийлаштирмаганлик учун пасайтиришган, гарчи солиқ тўловчи ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ қатъий ишлайди. Нотўғри рейтинг формуласи туфайли баллар олиб ташланган.
Низомда айтилишича: товарлар ва хизматлар доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинган ҳолларда, мазкур ойдаги етказиб берилган товарларнинг бутун ҳажмига бир марта, кўрсатилган хизматлар бўйича календарь ойнинг охирги санасига ҳисобварақ-фактура тақдим қилинади . Бу айнан бизнинг ҳолатимиз: фирма 1 йил муддатга тузиладиган шартномалар асосида консалтинг хизматларини тақдим этади. Рейтинг формуласи эса Низомнинг 4-бандига мослаштирилган бўлиб, унга кўра ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатиш (ўтказиш) ёки хизматларни кўрсатиш календарь санасида ёзилади.
Баъзи сабабларга кўра учинчи компанияда EBITDAда ҳисобланмаган, гарчи бу кўрсаткични молиявий натижа бўйича ҳисоблаш мумкин. Маълумот учун, бу кўрсаткич иккита формула бўйича ҳисобланади:
Тушум – Товарлар ёки хизматларнинг таннархи – Тижорат, маъмурий ва умумий харажатлар + Асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси ёхуд формулa бўйича
ёки
Соф фойда + Ҳисобланган фойда солиғи + Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар + Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси.
Учта ҳолатда ҳам Рейтингдаги компанияларнинг баҳолари ноҳақ камайтирилган. Эътирозларни олдиндан айта оламан: «Агар Рейтинг баҳоси солиқ солишга ҳеч қандай таъсир қилмаса ва паст баллар учун ҳеч қандай жавобгарлик чоралари таъсир қилмаса, нега шов-шув кўтариш керак ... ». Бироқ бу позицияга рози бўлмайcиз: рейтинг – бу ҳар қандай ҳолатда ҳам ишбилармонлик обрўсидир. Уни ҳалол баҳолаш зарур.
❖
Аввалроқ тушунтирган эдик, юқори рейтингга эга тадбиркорлар қандай имтиёзлардан фойдаланадилар.
Регулятор нима қила олади
Энг аввало қайта текширинг ва керак бўлган жойларда автокамерал ҳамда Рейтинг формулаларига тузатиш киритинг. Уларда хатолар ва қонунчилик талабларга номувофиқликлар бўлмаслиги керак. Улар солиқ маъмуриятининг амалдаги қоидаларига тўлиқ мос келиши керак.
Автокамерал ва рейтинг формулалари бўйича солиқ тўловчилардан келиб тушаётган даъво ва шикоятларни диққат билан кўриб чиқинг ҳамда уларга жавоб беринг. Формулаларда аниқланган одатдаги оммавий хатолар оммавий ахборот воситаларида шарҳланиши керак.
Тадбиркорлар нима қилишлари мумкин
Бефарқ бўлмаслик ва нима учун тўсатдан сизнинг баҳоингиз ёмонлашгани сабабини излаш керак. Қандай бўлмасин, баҳонинг ёмонлашиши – бу жиддий сигнал бўлиб, сиз ниманидир нотўғри қилганингизни англатади.
My3.soliq.uz сайтида мавжуд бўлган рейтингдаги сизнинг баҳоингиз ёйилмаси сизга бу ишда ёрдам беради.
Агар сиз ҳақиқатан ҳам хато қилган бўлсангиз – ўзингизни тузатинг, қатъиян қонунга мувофиқ ишланг. Агар сизда юқорида тавсифланган ҳолатларга ўхшаш ҳолатлар мавжуд бўлса, у ҳолда Солиқ қўмитасига қонунчилик нормаларига ҳаволалар билан ўз нуқтаи назарингизни батафсил асослаб даъво ёзинг. Бу солиқчиларга формулаларни яхшилашга ёрдам беради.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади