Товар-транспорт юк хатини электрон шаклда қандай расмийлаштириш керак

preview

Солиқ қўмитаси тест режимида товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш бўйича хизматни ишга туширди. ТТЮни электрон шаклда расмийлаштириш йирик солиқ тўловчилар учун 2024 йил 1 апрелдан, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун эса 2024 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий бўлади.

Бугуноқ барча функционал билан ишлай бошлаши мумкин. Buxgalter.uz  функционални баҳолади.

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

Эътибор беринг

1. Агар сиз электрон ТТЮни расмийлаштирган ва тасдиқлаган бўлсангиз, энди қоғоз шакли талаб қилинмайди. Электрон ТТЮ  асл нусхасига тенглаштирилади .

2. Электрон ТТЮ – товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, товар-моддий бойликларнинг кирим қилинишига, шартномалар (юк ташиш ва транспорт-экспедиторлик) асосида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишга, транспорт ишини ҳисобга олиш, ҳайдовчига (юкни етказиб берувчи масъул шахсга) иш ҳақи ёзиш учун асос бўлиб ҳисобланади .

3. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни киритган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати билан юкларни ташиш — сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади .

 

Тарафларнинг юк ташиш мажбуриятлари

Юк жўнатувчи томонидан шакллантирилган электрон товар-транспорт юк хати электрон рақамли имзо билан имзолагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-код бириктирилган ҳолда иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади .

Юкни етказиб берувчи масъул шахс (юк етказиб бераётган компания) юкни олганда ва етказиб бера бошлаганда электрон ТТЮни тасдиқлайди. Юк ташиш жараёни якунланганда эса уни юк олувчи тасдиқлаши керак. Улар буни электрон рақамли имзо ёрдамида амалга оширадилар. Ёки улар юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда электрон товар-транспорт юк хатини рад этишлари мумкин .

 

Юк жўнатувчи электрон ТТЮни қандай расмийлаштириши керак

Электрон ТТЮни тузиш учун юк жўнатувчи солиқ тўловчининг ЭРИси ёрдамида ўзининг электрон ҳужжат айланиш тизими оператори сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киради ва товар-транспорт юк хатини (ТТЮ) шакллантириш учун функционал танлайди .

Электрон товар-транспорт юк хати ҳар бир юк олувчининг номига ҳар бир транспортнинг қатновига алоҳида расмийлаштирилиши керак .

Йирик габаритли юк бир нечта транспортда ташилганда, ҳар бир транспорт қатновига алоҳида электрон товар-транспорт юк хати шакллантирилади :

Юк жўнатувчи товар-транспорт юк хатини қуйидаги тартибда тўлдиради :

1.Товар-транспорт юк хати тартиб рақами ва санасини киритади;

2. Ташиш турини: «Омбордан омборга» ёки «Сотувчидан сотиб олувчига» танлайди;

3. Агар ташиш тури «Сотувчидан сотиб олувчига» режими танланганда:

  • олди-сотди шартномаси рақами ва санасини киритади;
  • транспорт тури танланади: автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув. Эслатиб ўтиш керак, ҳозирча ҳаво ва сув транспорти йўқ. Улар Низомга мувофиқ қўшилиши керак;
  • «Юк жўнатувчи» катакчасига юк жўнатувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақамини киритади;
  • «Юк олувчи» катакчасига юк олувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами киритилади;

Ташиш тури «Омбордан омборга» режими танланганда, юк жўнатувчи юк олувчи сифатида ҳам иштирок этади. Бу ҳолда:

  • «Юкни етказиб берувчи» катакчасига юкни етказиб берувчининг номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақамини киритади;
  • «Мижоз»нинг СТИРи киритилади ҳамда  «Шартнома рақами ва санаси» катакчасини тўлдиради (юкни етказиб бериш экспедитор томонидан амалга оширилган тақдирда);
  • «Юк ташувчи» катакчасига юк ташувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақамини киритади;
  • «Буюртмачи»нинг СТИРи кўрсатилади ҳамда юк ташувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган «Шартнома рақами ва санаси»ни тўлдиради (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа, юк жўнатувчи, юк олувчи ва экспедитордан ташқари, юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда);

4. Транспорт туридан келиб чиқиб, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни (автомобиль, тиркама, ярим тиркама давлат рақами ва русуми, вагон рақами ва тури (ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна ва бошқалар), ҳаво кемаси рақами ва русуми, кема рақами ва русуми)ни киритади;

5. Ҳайдовчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс маълумотларини (Ф.И.Ш. ва ЖШШИР) киритади;

6. «Юклаш манзили» ва «Юкни етказиш манзили» катакчасини тўлдиради;

7. Юклаш ва етказиш манзилининг оралиқ масофасини (км) тўлдиради;

8. Товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисмига ташилаётган юкнинг реквизитлари: «Товарлар тартиб рақами», «Товарлар номи», «Товарларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди ва номи», «Ўлчов бирлиги», «Миқдори», «Нархи», «Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)», «Юк ташиш нархи», «Оғирлиги (брутто, нетто, тоннада)»ни тўлдиради.

9. Юклар юклаш манзили ва юкни етказиш манзили бўйича сатрлар тўлдирилади, агар қўшимча юклаш ёки етказиш манзиллари мавжуд бўлса, қўшиш (+) тугмаси орқали амалга оширилади.

Воситачи томонидан комитентнинг манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома (воситачилик ёки топшириқ) асосида юк жўнатилганда, воситачи (ишончли вакил) юк олувчига товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисми 1-устунидан аввал 1а - «Комитентнинг (юк эгасининг) номи», 1б - «Комитентнинг (юк эгасининг) СТИРи», 1в - «ҚҚС рақами» қўшимча устунларни киритган ҳолда товар-транспорт юк хати шакллантирилиши шарт .

 

ТТЮ ўзгартиришлар қандай киритилади

Аввал расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатига қўшимча ва тузатиш киритиш у тасдиқлангунга қадар амалга оширилиши мумкин .

 

Юк хатлари Солиқ қўмитаси  базасида қанча вақт сақланади

Электрон шаклда расмийлаштирилган юк хатларида келтирилган маълумотлар Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида камида 5 йил давомида сақланади. Юк хатларининг амал қилиш муддати 5 йилдан кўп бўлганда, улар шартноманинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган даврда сақланади .

 

Солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан тайёрланган видео қўлланма YouTube платформасида мавжуд.

Қўшимча маълумот ва таклифлар учун (71) 202-32-82 рақамига ёки 1198 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


ЭҲА ЭҲА ЭҲА /en/publish/doc/text197916_tovar-transport_yuk_hatini_elektron_shaklda_qanday_rasmiylashtirish_kerak