Айланма 10 млрд сўмдан ошса, фойда солиғини ҳисоблашда 7,5% имтиёзли ставкани қўллаш тартиби

preview

«Компания айланмаси 2023 йилда биринчи мартa 10 млрд сўмдан ошди. Солиқ кодексининг 337-моддаси 11-қисми асосида 2023 ва 2024 йиллар учун солиқ ставкасини 50%га камайтириш шаклида имтиёз қўлланилди. Ҳозирги вақтда  солиқчилар автокамерал натижаларига кўра  ушбу имтиёз фақат 2022 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда амал қилгани боис биз ундан фойдаланишга ҳақли эмаслигимизни таъкидлаб,  хатлар ёзишмоқда ва қўнғироқ қилишмоқда. Улар Солиқ кодексида имтиёздан фойдаланиш мумкин бўлган даврлар аниқ белгиланмаганлигига таянишмоқда. Имтиёздан жорий ва кейинги солиқ даврларида фойдаланиш мумкинлиги ёзилган қисмда фақат 2022 ва 2023 йиллар назарда тутилган. Бу вазиятда улар ҳақми?».

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

 

Солиқ маслаҳатчиларининг жавобларини кузатиб боринг, Телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Ҳозирги вақтда бу ягона вазият эмас: бир нечта мижозларим аллақачон шунга ўхшаш муаммога дуч келишди.

Бу вазиятда солиқ органлари ноҳақ. Буни тасдиқлайдиган камида иккита асос бор.

Биринчидан, Солиқ кодексининг 13-моддасида солиқ қонунчилиги ҳужжатларининг барча тузатиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилиниши айтилган.

Иккинчидан, кўриб чиқилаётган масала бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 06/04-32/4304-сонли Ахборот хабари мавжуд.

Ушбу қоидаларни амалда қандай қўллаш кераклигини мисолларда кўриб чиқамиз.

1-мисол. Солиқ тўловчи 2022 йил 1 октябрда (яъни 2022 йил 1 сентябрдан кейин) фойда солиғини тўлашга ўтди.

Бу ҳолатда 2023 йил (бир йил) давомида у фойда солиғини 2023 йилда унинг жами даромади 10 млрд сўмдан ошмаслиги шарти билан 7,5% ставка бўйича тўлашга ҳақли.

2-мисол. Солиқ тўловчининг 2023 йилнинг 9 ойлик якуни бўйича жами даромади биринчи мартa 10 млрд сўмдан ошди.

Солиқ тўловчи фойда солиғини бутун 2023 йил учун 7,5% миқдордаги ставкани қўллаш билан тўлайди ва 2024 йилда (жами – икки йил) (15% ставкадан 50%гача), агар унинг 2023 ёки 2024 йилдаги жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса, камайтирилган 7,5% ставкани қўллайди.

Солиқ тўловчиларга солиқ органларига жавоб хатида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 06/04-32/4304-сонли Ахборот хабарига ҳавола қилишни маслаҳат бераман.

Агар сиз тушунмовчиликка дуч келсангиз, юқори турувчи солиқ органига ёки судга мурожаат қилинг. Бунда низони ҳал қилишнинг ҳар қандай босқичида давлат регуляторининг юқорида кўрсатилган Ахборот хабарига таянинг.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид Ҳамроев фойда солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш кўринишидаги имтиёзни қандай қўллашни батафсил тушунтириб берди.

 

Олег Гаевой тайёрлади


Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /en/publish/doc/text200672_aylanma_10_mlrd_sumdan_oshsa_foyda_soligini_hisoblashda_75_procentov_imtiezli_stavkani_qullash_tartibi