Полезное для бухгалтера в ноябре:
2024 йилда Президент билан очиқ мулоқотда нималар муҳокама қилинади
2024 йил 20 август куни Президент анъанавий тарзда очиқ мулоқотда бизнесга оид саволларга жавоб беради. Савдо-саноат палатаси мурожаатларни қабул қилишни бошлади. Очиқ мулоқот – қонун чиқарувчининг эътиборини долзарб муаммоларга жалб қилишнинг зўр имконияти. Шу жумладан корхоналар текширувдан олдинги таҳлил тизимининг нотўғри ишлаётганлиги масаласини кўтаришлари кутилмоқда.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш учун ССП тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш бўйича штаб очди. Қуйидаги телефон рақамлари орқали ёки бевосита штабга келган ҳолда мурожаат қилиш мумкин:
- Штабнинг телефон рақами: 1094 ёки 1100;
- Манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30.
Тадбир анъанавий тарзда тадбиркорларнинг катта эътиборини жалб қилади, сабаби Президент энг кўп бериладиган муаммоли масалалар бўйича қарор қабул қилади. Ўтган йилги очиқ мулоқот якунлари ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
Тадбиркорлар бу йил солиқ маъмуриятчилиги қисмида энг кўп муҳокама қилинадиган муаммолар жумласида автокамерални, юмшоқ қилиб айтганда, солиқ тўғрисидаги қонунчиликдан “ўзиб кетувчи” деб аташмоқда. Эҳтимол, тадбиркорларнинг мулоқотда фаол иштирок этиши ушбу муаммони ҳал қилиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, уни тўғри йўналишга солиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, buxgalter.uz текширувдан олдинги таҳлил тизими ишидаги хатолар ва у билан ўзаро ҳамкорлик қилиш қоидалари таҳлилига кўп материалларни бағишлаган:
- Нима учун автокамерал солиқ тўловчида ҳаммаси тўғри бўлганда ҳам хизматлар импорти учун қўшимча ҚҚС ҳисоблайди;
- Солиқчилар фойда солиғи бўйича ҳисоботнинг “таннарх” сатрига ўзгартириш киритишни таклиф қилишса;
- Автокамералнинг янги «тўлқини»: солиқчилар қатъиятликни намоён қилишса, нима қилиш керак;
- Хабарномасиз автокамерал натижаларига қандай муносабат билдириш лозим;
- Автокамерал хабарномасига жавоб қандай юборилади;
- Автокамерал натижалари бўйича хабарномаларни «ноавтокамерал» хабарномалардан қандай фарқлаш керак;
- Нима учун текширувдан олдинги таҳлил формулалари такомиллаштирилиши лозим.
Саида Жонизоқова тайёрлади