2024 йилда Президент билан очиқ мулоқотда нималар муҳокама қилинади

preview

2024 йил 20 август куни Президент анъанавий тарзда очиқ мулоқотда бизнесга оид саволларга жавоб беради. Савдо-саноат палатаси мурожаатларни қабул қилишни бошлади. Очиқ мулоқот – қонун чиқарувчининг эътиборини долзарб муаммоларга жалб қилишнинг зўр имконияти. Шу жумладан корхоналар текширувдан олдинги таҳлил тизимининг нотўғри ишлаётганлиги масаласини кўтаришлари кутилмоқда.

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш учун ССП тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш бўйича штаб очди. Қуйидаги телефон рақамлари орқали ёки бевосита штабга келган ҳолда мурожаат қилиш мумкин:

  • Штабнинг телефон рақами: 1094 ёки 1100;
  • Манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30.

Тадбир анъанавий тарзда тадбиркорларнинг катта эътиборини жалб қилади, сабаби Президент энг кўп бериладиган муаммоли масалалар бўйича қарор қабул қилади. Ўтган йилги очиқ мулоқот якунлари ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

Тадбиркорлар бу йил солиқ маъмуриятчилиги қисмида энг кўп муҳокама қилинадиган муаммолар жумласида автокамерални, юмшоқ қилиб айтганда, солиқ тўғрисидаги қонунчиликдан “ўзиб кетувчи” деб аташмоқда. Эҳтимол, тадбиркорларнинг мулоқотда фаол иштирок этиши ушбу муаммони ҳал қилиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, уни тўғри йўналишга солиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, buxgalter.uz текширувдан олдинги таҳлил тизими ишидаги хатолар ва у билан ўзаро ҳамкорлик қилиш қоидалари таҳлилига кўп материалларни бағишлаган:

Саида Жонизоқова тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text200896_2024_yilda_prezident_bilan_ochiq_muloqotda_nimalar_muhokama_qilinadi