Доимий муассаса Ўзбекистонда омборни ижарага олса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

“Чет эл корхонаси Ўзбекистон ҳудудидаги бизнинг омборимизни ижарага олишни режалаштирмоқда. Улар ДМни рўйхатдан ўтказишади ва шу омбордан ўз товарларини Ўзбекистон компанияларига реализация қилишади. Биз ва бўлажак ижарага олувчи учун ижаранинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Эътибор беринг
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
 

– Чет эл компаниясининг доимий муассасаси деганда, савдо шохобчаси сифатида фойдаланиладиган ҳар қандай жой, шу жумладан омбор ҳам тушунилади.

Кўриб чиқилаётган мисолда чет эл компаниясига хизмат кўрсатиш – бу хизматлар экспорти саналади.

Ижарага берувчи учун солиқ солиш

Ўзбекистон корхонасида Ўзбекистон ҳудудида хизматлар экспортидан даромад юзага келади, агар корхона фойда солиғи тўловчиси бўлса, бундан олинган фойдага 15% ставка бўйича солиқ солинади.

Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилиши боис, ҚҚС юзага келади.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчисида хизматлар экспортидан олинган даромад солиқ бўйича солиқ базасига киритилмайди.

Ижарага олувчи – доимий муассаса учун солиқ солиш

Доимий муассаса Ўзбекистонда даромад суммасидан қатъи назар фойда солиғи ва ҚҚС , ЖШДС, ижтимоий солиқ ва солиқ солиш объекти мавжуд бўлган тақдирда бошқа солиқларни – Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўлайди.

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /en/publish/doc/text201297_doimiy_muassasa_uzbekistonda_omborni_ijaraga_olsa_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi