Хитойдан қайта сотиш мақсадида олиб келинган электромобиль учун қандай солиқларни тўлаш керак

preview

Компания ўз эҳтиёжлари учун Хитойдан электромобиллар сотиб олиш ва олиб келиш ниятида. Иккита электромобиль олиб келамиз, биттасини корхона балансида қолдирамиз, иккинчисини Ўзбекистонда сотамиз. Сотилган электромобиль бўйича бизни қандай солиқ оқибатлари кутмоқда?”. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: 

Эътибор беринг

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

– Агар аввалбошдан сотиб олинган иккита импорт қилинган автомобилдан бирини реализация қилишни режалаштирсангиз, уни товар сифатида кирим қилинг. Солиқ оқибатлари оддий товарларни сотишда қандай бўлса, шундай бўлади.


ҚҚС солиш мақсадларида солиқ базаси товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

Электромобилни реализация қилишдан олинган тушум фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромадга киритилади.

Норезидентларнинг фойдасига солиқ солиш қисмида – норезидентга товарларни етказиб бериш бўйича тўловлар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилганда резидентнинг тўлов манбаидаги даромадлари деб эътироф этилмайди:

1) автомобиллар эркин муомала режимига олиб кирилган;

2) товарни етказиб бериш ушбу норезидент бўлган сотувчи томонидан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган сақлаш жойларидан (шу жумладан – божхона омборларидан) ташқари жойларда амалга оширилади;

3) товар сотувчи компаниянинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси орқали сотилмайди.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /en/publish/doc/text201303_hitoydan_qayta_sotish_maqsadida_olib_kelingan_elektromobil_uchun_qanday_soliqlarni_tulash_kerak