Ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш мумкинми

preview

«ҚҚС тўловчи корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. У бошқа юридик шахсдан тўқимачилик маҳсулотларини (ҚҚС билан) сотиб олган. Ушбу товар ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун сотиб олинган. Етказиб берувчи томонидан кўрсатилган ҚҚС ҳисобга олинган.

Ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун бериладиган тўқимачилик маҳсулотлари қиймати ҚҚСга тортиладими?»

Саволга махсус buxgalter.uz учун «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА изоҳ берди:

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Сиз ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобига тўқимачилик маҳсулотларини бериш ҳуқуқига эга эмассиз.

Жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобига ТМЗларни бериш - бу ҚҚСга тортиладиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади .

Шу билан бирга, юыорида таъкидлангандек  сиз ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобига тўқимачилик маҳсулотларини бериш ҳуқуқига эга эмассиз. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг натура шаклида тўлаш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган ҳоллардан ташқари тақиқланган .

Бундай ҳолатлар ва иш ҳақини натура шаклида тўлашга қўйиладиган бошқа талаблар 13.07.2023 йилдаги ВМҚ-286-сонли қарорда белгиланган.

Иш ҳақини натура шаклида тўлаш икки ҳолатда мумкин :

  • иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун ҳисоб-китоб қилиш;
  • уй хўжалигини юритишда хизмат кўрсатиш ва ёрдам бериш учун ёлланган ходимларга вақтинчалик яшаш учун овқатланиш ва турар жой тақдим этиш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.

Бунда ходимнинг шундай ҳисоб-китобга ёзма розилиги зарур.

Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади .

 

 

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари /en/publish/doc/text202024_hodimlarga_ish_haqi_buyicha_qarzni_natura_shaklida_tulash_mumkinmi