Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 01.11.2024
Инвесторлар учун қизиқарли мавзу: тадбиркорлар оғирлик ва габарит назоратининг стационар ва кўчма пунктларини ижарага олиши мумкин бўлади. Бу 28.10.2024 йилдаги «Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-710-сонли янги қарорда кўзда тутилган. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 30.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025–2027 йилларга мўлжалланган Бюджетнома ҳужжатини эълон қилди. Ундан биз тўлаётган солиқлар яқин вақт ичида қандай ўзгариши мумкинлиги маълум бўлди. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, 2025 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ажратиб кўрсатди: ... 

Дата публикации 29.10.2024
Энергия самарадорлиги, акциз маркалари, чиқиндиларни олиб чиқиш ва меҳнат мигрантлари учун электрон хизматлар... Миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар пакети 2024 йил 1 ноябрдан кучга киради. Уларни батафсил кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 23.10.2024
МЖТКнинг 241-10-моддасига киритилган тузатишларга кўра эндиликда мансабдор шахслар ва хизматчилар тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисобот ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун жаримага тортилади. Жарималар 7,5 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача. Янгиликни buxgalter.uz учун махсус «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳлади: ... 

Дата публикации 23.10.2024
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди 07.09.2024 й. ВМҚ-551-сонли қарор.. Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 18.10.2024
IT-компаниялар Ўзбекистонда Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-157-сонли янги Фармонига мувофиқ янги солиқ имтиёзларини олишди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 18.10.2024
Президент Фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритди. ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарганлигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 11.10.2024
Икки лойиҳа - Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори - 22 октябргача СОВАЗ порталида муҳокама қилинмоқда. Биринчиси - ЖСТ талабларига мослашиш доирасида экспортчи компанияларни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган 6 та имтиёзни бекор қилади. Иккинчиси - маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар, улар ишлаб чиқараётган товарлар ва хом ашёнинг электрон реестрини яратади. Мақсад - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини бозорга олиб чиқишда кўмаклашиш. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 30.09.2024
Миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этамиз, улар 2024 йил 1 октябрдан кучга киради. Янгиликларга, шунингдек ўз кучини йўқотадиган имтиёзларга эътибор қаратинг: ... 

Дата публикации 25.09.2024
ПҚ-334-сон қарорга мувофиқ Хоккей федерацияси, хоккей мактаблари ва секциялари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга пасайтирилди. Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Иродахон АББОСХОНОВА бу масалада, унинг фикрича, нимани аниқлаштириш талаб этилишини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2024
Иқтисодиёт вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 17.09.2024 йилдаги 3554-сонли қўшма қарори пиводан ташқари алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни белгилайди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. Тафсилотлар бизнинг шарҳимизда: ... 

Дата публикации 19.09.2024
2025 йил 1 январдан бошлаб молия йили давомида қабул қилинган ва бюджет даромадларини камайтиришни (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни) назарда тутувчи ҳар қандай меъёрлар фақатгина кейинги молия йилидан бошлаб амалга киритилади. Бу Президентнинг 18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сон Фармонидан келиб чиқади, у шунингдек айрим имтиёзларни бекор қилади ёки уларни бериш шартларини ўзгартиради. Buxgalter.uz илтимосига биноан ПФ-140-сон Фармон бўйича асосий янгиликларни «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА санаб ўтди: ... 

Дата публикации 16.09.2024
12.09.2024 йилдаги 566-сон ВМҚда дарё ўзанларида норуда материаллари қазиб олишга мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланди. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда. Агар сиз ўз фаолиятингизда бундай материаллардан фойдалансангиз, ушбу шарҳ сиз учун: ... 

Дата публикации 11.09.2024
2024 йил 6 сентябрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-135-сон Фармонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларининг қийматини тўлашда муайян шартлар асосида бўлиб-бўлиб тўлаш ва чегирма назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 04.09.2024
30 август куни Президент томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот натижалари бўйича ПФ-132-сон Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат қандай чора-тадбирларни назарда тутиши, у қандай муаммоларни ҳал қилиши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 29.08.2024
28.08.2024 йилдаги ПҚ-304-сонли Президент қарори билан шаҳарлар ва қишлоқлар чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини икки баравар миқдорда ҳисоблаш тартиби бекор қилинади. Солиқ қўмитаси бу қоида қачондан бошлаб амал қилишини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 28.08.2024
Янгиликларнинг навбатдаги қисми – имтиёзлар, санкциялар, солиқ текширувлари ва бошқа қизиқарли нарсалар бўйича. Buxgalter.uz ва бизнинг ҳамкоримиз – norma.uz портали билан биргаликда қонунчилик янгиликлари ҳақида маълумот берамиз: ... 

Дата публикации 27.08.2024
2024 йил 1 сентябрдан пиво маҳсулотларини чакана сотиш ваколатли органларга хабар бериш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Шу санадан бошлаб тамаки ва пиво маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% миқдорида ойлик йиғим жорий этилади. Ташаббус бошланишига атиги 5 кун қолган бўлса-да, ҳали баъзи муҳим масалалар ҳал этилмаган. «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг фикрича, йиғимни ҳисоблаш ва тўлашнинг тасдиқланган механизмлари йўқлиги солиқ тўловчилар учун уни тўлашда муаммолар келтириб чиқаради: ... 

Дата публикации 23.08.2024
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари бўйича яқин вақт ичида айтилган режаларни амалга ошириш йўл харитаси тасдиқланади. Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА йўл харитасининг ўзида бўлмаса ҳам, айтилган ташаббусларни амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ ёзиб қўйилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратди. ... 

Дата публикации 15.08.2024
Энди факторинг билан нафақат банклар шуғулланади. 12 август куни президент «Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-109-сонли Фармонни имзолади. Buxgalter.uz янгиликнинг асосий тафсилотларини аниқлаштирди: ...