Норезидент қачон даромадларидан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китобини топширмайди

preview

“Ўзбекистон корхонаси транспорт хизматларини импорт қилади (Украинада), реализация қилиш жойи - Ўзбекистон эмас, резидентлик сертификати мавжуд. Норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини топшириш зарурми?”. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– “Муҳим шарти - чет эл компанияси Ўзбекистон корхонасига айнан қандай хизматлар кўрсатиши ҳисобланади.

Умумий қоидаларга биноан, агар бу - давлатлардан бири Ўзбекистон бўлган турли давлатларда жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган халқаро ташиш (дарё, ҳаво, автомобиль ёки т/й транспорти орқали) бўлса , Ўзбекистон корхонасида манбада 6% ставка бўйича солиқ ушлаб қолиш бўйича мажбурият юзага келади .

Агар бу - халқаро ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматлари (пунктлардан бири - Ўзбекистон) бўлса, шунингдек бундай хизматларни норезидент Ўзбекистон Республикаси ичида амалга оширса , СКнинг 351-моддаси 11-бандида белгиланган шартлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда тўлов манбаида 20% ставка бўйича солиқни ушлаб қолиш бўйича мажбурият юзага келади.

Бунда, агар сизда хорижий ҳамкорнинг Украинада солиқ резидентлигининг ҳужжатли тасдиқномаси бўлса, сиз иккала ҳолда ҳам тўлов манбаида солиқни ушлаб қолмасликка ҳақлисиз, сабаби 10.11.1994 йилдаги Ўзбекистон ва Украина ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида битим амал қилмоқда. Бу ҳолда сиз солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан олинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китобини (шакл коди 10307_4) топширасиз, унда солиқ солишдан озод қилинадиган даромад  суммасини кўрсатасиз.

Агарда хизматлар фақат Ўзбекистондан ташқарида кўрсатилса, яъни белгиланган пункт ҳам, жўнатиш пункти ҳам Ўзбекистон ҳисобланмаса, СКнинг 351-моддаси 3-қисми 2-бандига амал қилиш керак, унда белгиланишича: “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбаларидан олинган даромадлар жумласига кирмайди, бундан СКнинг 351-моддаси 2-қисмида назарда тутилган хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар мустасно”.

Бу ҳолда солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжат керак эмас. Шунингдек, солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан олинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китобини (шакл коди 10307_4) тақдим этиш ҳам талаб қилинмайди”.