ДСҚнинг юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича хатига қандай жавоб бериш керак

preview

Юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчилар 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорга мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишлари тўғрисида хат йўлланди. Буни 3 кун ичида амалга ошириш зарур. Ким талабномани бажармаса, СКнинг 111-моддаси ва МЖТКнинг 175-моддасига мувофиқ жаримага тортиладилар ва ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатиб турилади. 

Қандай жавоб беришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

– 2022 йил 1 январдан бошлаб минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш бўйича СКнинг янги нормалари жорий этилди. Бир қатор сабабларга кўра, солиққа оид қонунчиликда 10 январга белгиланган муддатни кўп солиқ тўловчилар учун 2022 йилда бажаришнинг имкони бўлмади. Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида:

  • Президентнинг 30.12.2022 йилдаги ПҚ-73-сон қарори чиқди;
  • Молия вазирлигининг иккита ахборот хабари эълон қилинди - 30.12.2021 йилдаги 06/04-01-01-32/2987-сон ва иккинчиси - 2022 йил 22 февралдаги рақамсиз ахборот хабари.

Таъкидлаб ўтишни истардимки, Президентнинг 30.12.2022 йилдаги ПҚ-73-сон қарорининг 15-бандида назарда тутилган нормалар - бу солиқ тўловчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи.

Агар солиқ тўловчида кадастр хизмати маълумотларига нисбатан эътирози бўлмаса ва унинг мол-мулкига нисбатан минимал ставкалар - холис эканлигига рози бўлса, у маълумотномани 10 январга қадар топшириш ва кейинчалик солиқ кодексининг нормаларига амал қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Моҳиятига кўра, йўлланган билдиришнома солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифасига тааллуқли эмас - улар ўз мажбуриятларини СКга мувофиқ бажаришмоқда. Бироқ нимагадир улар орасида ҳам ДСБдан бундай ахборот хабарини олганлар бор.

Кадастр хизмати маълумотларида ноаниқликларга дуч келганлиги ёки мол-мулкни мустақил баҳолашни ўтказиш солиқ солинадиган базани камайтиришга ёрдам беради деб ўйлаганлиги боис ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланганларга келсак - ушбу солиқ тўловчиларда  ПҚ-73-сон қарорга мувофиқ қўшимча мажбуриятлар юзага келди. Улар 2022 йил 1 апрелга қадар:

  • кадастр органлари билан таққослаш далолатномасини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишлари;
  • солиқ органларини мустақил баҳолаш  ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилишлари керак бўлган.

Афтидан, солиқ тўловчиларнинг ушбу гуруҳи орасида қайсидир сабабга кўра бу мажбуриятни бажармаганлари ҳам бор. Бинобарин, солиқ органларининг билдиришномаси фақат уларга йўлланган бўлиши керак эди, сабаби солиқ органлари уларга солиқни қандай ҳисоблаб чиқаришни аниқлаб олиши лозим.

 

ДСИнинг билдиришномасига қандай жавоб бериш керак

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан йўлланган хат - бу текширувдан олдинги таҳлил ҳақида хабарнома ҳам, камерал назорат натижалари бўйича талабнома ҳам эмас, бинобарин, солиқ тўловчида унга қандайдир тарзда жавоб бериш мажбурияти мавжуд эмас. Бироқ солиқ органи жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришини ҳисобга олган ҳолда, назаримда, кўнгилсизликлардан қочиш учун ушбу хатга жавоб бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

Агар корхона 30.12.2022 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаган бўлса ва ўз муддатида кадастр органлари билан таққослаш далолатномасини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган маълумотномани ва режалаштирилган мустақил баҳолаш тўғрисида хабарнома тақдим этмаган бўлса, зудлик билан вазиятни тузатиш керак!

Эътибор беринг, сизнинг муддатингиз - 1 апрель - деярли бир ой олдин ўтиб кетган! Солиқ органи эса сизга тузатиш ва аниқлаштирилган маълумотнома ва хабарномани тақдим этиш учун хабарнома олинган пайтдан эътиборан яна уч кун беради. Акс ҳолда, солиқ органлари МЖТКнинг 175-моддасига биноан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга, жаримага тортишга, шунингдек пеня ҳисоблашга ҳақли бўлади. 3-кунлик муддатни ҳисоблашда СКнинг 5-моддаси ва СКнинг 19-моддаси нормаларини қўлланг.

Бошқа солиқ тўловчилар - ихтиёрига кўра - жавоб тариқасида хат ёзиб, унда ўзларининг барча мажбуриятларини қонунчилик нормаларига мувофиқ бажарганларини маълум қилишлари мумкин.

 

Аниқлаштирилган маълумотномаларни тақдим этишда нимани ҳисобга олиш лозим

Агар сиз дастлаб кадастр органи билан таққослашни ўтказиб, сўнгра - мол-мулкни қайта баҳолашни ўтказсангиз, ҳар бир операция якунлангандан кейин аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этинг. Бунда, иккинчи маълумотномани мустақил баҳоловчининг ҳисоботи билан тақдим этиш керак бўлади.

Кадастр органлари маълумотларини таққослаш натижалари бўйича аниқлаштирилган маълумотнома СКнинг 412-моддасида белгиланган тартибда 1 кв. метрнинг минимал қийматини ҳисобга олган ҳолда тақдим этилади.

НҲҲда ҳам, ахборот хабарида ҳам кадастр органлари маълумотлари аниқ бўлиб, таққослаш натижасида ўзгармаган тақдирда қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида айтилмаган. Қўшимча муҳокамалардан қочиш учун маълумотлар илгариги маълумотноманинг маълумотларини ҳеч қандай тарзда ўзгартирмаслигига қарамай, аниқлаштирилган маълумотномани юборишни тавсия қиламан.

 

Мустақил баҳолашни ўтказмоқчи бўлганлар нимани ёддан чиқармасликлари керак

2022 йил 1 октябрга қадар:

  • агар объект 1 кв. метрининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, кўчмас мулк қийматини мустақил баҳолашни ўтказинг;
  • баҳолаш якунлангач 30 кун давомида, бироқ 2022 йил 1 октябрдан кечиктирмай:

- солиқ органларига 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани ва баҳолаш натижаларини - уларни кадастр маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этинг.

Бунда яна асосли савол туғилади: агар мустақил баҳолаш натижасида 1 кв. метр ҳисобида мол-мулк қиймати минимал ставкалардан юқори бўлса ва солиқ тўловчи минимал ставкаларни қўллашга қарор қилган бўлиб, бу ҳақда 2022 йил 1 апрелга қадар ҳисобот берган бўлса, аниқлаштирилган маълумотномани 1 октябргача бўлган муддатда тошириш керакми? Норматив ҳужжатларда ҳам, Молия вазирлиги ва ДСҚнинг ахборот хатларида ҳам ҳозирча ушбу саволга жавоб йўқ. Агар қўшимча тушунтиришлар берилмаса, маълумотлар ўзгармаслигига қарамай, тузатилган маълумотномани юборишни тавсия қиламан.

 

Бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тўлдиришга мисоллар билан маълумотнома материалларни тавсия қиламиз:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади