Қурилиши тугалланмаган объект учун мол-мулк солиғи тўлаш зарурми

preview

Корхона ўзи фойдаланиши учун меҳмонхона қурмоқда. Уни 2020 йилда фойдаланишга киритиш режалаштирилганди, бироқ пандемия туфайли қурилиш ишлари ҳануз якунланмаган. Бу ҳолда меҳмонхона учун мол-мулк солиғи тўлаш зарурми? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

 

– Мол-мулк солиғи, хусусан, қуйидагиларга солинади:

  • уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар. Яъни - кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган қурилиши тугалланган объектлар;
  • қурилиши тугалланмаган объектлар - лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар. Агар бундай муддат белгиланмаган бўлса - қурилишга ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар .

2020 йилда бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ ставкаси 2%ни, қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича эса - 4%ни ташкил қилган .

Бундан ташқари, қурилиши тугалланмаган объектлар эгаллаган ер участкалари учун ер солиғи икки баравар солиқ ставкалари бўйича тўланади .

Юқорида  келтирилган нормалардан келиб чиққан ҳолда, агар объектнинг қурилиши юқорида келтирилган муддатда тугалланмаса, бундай объект мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқиш мақсадларида қурилиши тугалланмаган объект деб эътироф этилади ва корхона мол-мулк солиғини 4% ставка бўйича (2020 йилда) тўлаши зарур.

Эътибор беринг
Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғи бўйича оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. Бунда солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди. .

Таъсир чоралари солиқ органлари ва махсус ишчи гуруҳининг хулосалари асосида қўлланилади. Қўллаш тартиби 13.08.2019 йилдаги 666-сон қарорда назарда тутилган.

Бунда шуни эътиборга олиш жозки, агар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли тўхтатишга мажбур бўлган бўлса, қуйидагилар тўхтатилади:

  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга (шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга) нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш;
  • ушбу солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш .