Агар МХИК ва штрих-код ЭҲФда нотўғри кўрсатилса, ДСҚ битимларнинг қонунийлигини текширади

preview

ДСҚ 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚга ҳавола қилиб, ягона электрон миллий каталогига мувофиқ товарларнинг (хизматларнинг) идентификация кодлари ва уларнинг штрих кодларини ҳисобварақ-фактураларида акс эттириш зарурлиги ҳақида эслатиб ўтди. Buxgalter.uz агар код кўрсатилмаса ёки хато ёзилса нима бўлиши мумкинлигини аниқлаштирди.

 

Ҳисобварақ-фактурани тақдим этишдан олдин идентификация кодларини қуйидагилар орқали қайта текширинг:

ёки

Агар фойдаланилаётган МХИКда номувофиқлик аниқланса, созламаларни ЭҲА операторингизнинг шахсий кабинетида амалдаги ягона электрон миллий каталог таҳририга мувофиқ келтиринг. Буни қандай қилиб амалга ошириш ҳақида бу ерда ўқинг. 

Бугунги кунда ЭҲФ тизими  МХИК устуни тўлдирилмаса, ҳужжатларни ўтказмайди.

ЭҲФдаги "штрих-код" майдони фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари давлат реестрига киритилган штрих кодга эга бўлган ташкилотлар томонидан тўлдирилади. Маҳсулот учун штрих-кодни олиш ихтиёрийдир.

Штрих кодингизни "Ўзстандарт" агентлиги штрихли кодлаш маркази сайти (standart.uz) ёрдамида текширишингиз мумкин. Штрихли кодларнинг оригинал-макетини тайёрлаш учун электрон аризани ЯИДХПда юбориш мумкин.

Эътибор беринг!
Агар солиқ назорати чоғида солиқ органлари кўрсатилган кодларда хатоликларни аниқласа, ҳисобварақ-фактурани кейинчалик расмийлаштириш барча ҳолатлар аниқлаштирилгунга қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Ушбу маълумотларнинг ноаниқликлиги қалбаки ёки кўзбўямачилик учун (баҳсли) тузилган битимнинг далили сифатида баҳоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, баҳсли битимларни амалга ошириш аломатлари қуйидагилардан иборат:

  • кирим қилинмаган товарларнинг номлари ва идентификация кодларини реализация бўйича ҳисобварақ-фактураларида акс эттирилиши (савдо операциялари бўйича);
  • солиқ тўловчи фаолиятининг моҳияти ва ҳажмини (битимнинг ҳажми ва шунга ўхшаш операцияларнинг мунтазамлигини амалга оширилиши), ҳисобга олган ҳолда операцияларни (ишлар, хизматларни) ҳақиқатда бажара олиш мумкин эмаслигидир;
  • реализация қилинаётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) ўзига хос хусусиятлари (ижрочига нисбатан махсус талаблар, шу жумладан лицензиялар, баъзи операцияларни бажариш учун рухсат ва рухсатномаларнинг мавжудлиги).

Агар солиқчиларнинг шубҳалари тасдиқланмаса, солиқ тўловчи ҳар қандай ҳолатда ҳисоб-фактурани расмийлаштириш учун хатони бартараф этиши керак бўлади. Агар солиқчилар битимнинг ноқонунийлигини исботласа, солиқ тўловчига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.

Кутилмаган хатолар сонини камайтириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталига маҳсулотларнинг штрих кодларини кўрсатиш орқали маҳсулотлар ва товарларнинг унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини аниқлаш имконини берувчи интерактив хизмат жорий этилмоқда

Бундан ташқари, ДСҚ 2021 йил 1 сентябргача идентификациялаш ва штрих кодлари ҳисобварақ-фактураларда қасддан нотўғри акс эттирилиши бўйича жавобгарликни кучайтиради  .

 Олег ГАЕВОЙ