Маслаҳатлар

Таътил ва “таътил пули”ни ҳисоблаб чиқаришда нимани албатта ҳисобга олиш зарур

14.07.2021

Турли вазиятларда таътилнинг давомийлиги ва “таътил пули” суммасини қандай тўғри ҳисоблаб чиқаришни, “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА амалиётдан мисоллар билан тушунтирди:

 

Таътилнинг давомийлиги

- Йиллик асосий таътилнинг давомийлигининг умумий қоидалари ўзгаришсиз қолади:

  • у 15 иш кунидан кам бўлмаган муддатни ташкил этади  ;
  • календарь бўйича иш кунларида 6-кунлик иш ҳафтаси ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади;
  • таътил даврига тўғри келадиган байрам кунлари унинг давомийлигини аниқлашда ҳисобга олинмайди  .

Айрим тоифадаги ходимларга (18 ёшга тўлмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари) узайтирилган таътиллар берилиши мумкин .

Қўшимча таътиллар меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун берилади   .

Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас .

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин ходимнинг аризаси ва иш берувчининг буйруғига асосан берилади.

Мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.  Бундай таътилга ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланади. .

Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади .

Агар сиз таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарсангиз, уларнинг муддатини ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланг. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса - чиқариб ташланади .

 

Мисол
Агар ходим карантин даврида иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлган бўлса, меҳнат таътилининг муддати

 

Ходим ишга 2020 йил 1 июлда қабул қилинди. 2021 йил 1 июлдан у таътилга чиқади. Бироқ 2021 йил 1 мартдан 31 майга қадар ўзининг аризаси ва корхона бўйича буйруққа асосан иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлди.

Корхонада жамоа шартномасига мувофиқ таътил белгиланган - 24 кун. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган уч ой таътил ҳисоб-китобга кирмайди.

Меҳнат таътили муддати қуйидагини ташкил этади:

(24 х 9 : 12) = 18 кун.

Ўртача иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади

Таътил пули суммаси ҳисоб-китоби учун ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаймиз. Ушбу мақсадлар учун у ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан (ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва уларга ижтимоий солиқ ҳисобланадиган бошқа тўловлар) келиб чиққан ҳолда уларни 1/12 дан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Тўлиқ ишламаганлар учун маошга тўлиқ ишланган ойлар (1/6, 1/7 ва ҳ.к.)сонига мутаносиб равишда бўлинган қўшимча тўловлар қўшилади .

Бир кун учун таътил пули миқдорини иш ҳақининг ўртача ойлик суммасини 6-кунлик иш ҳафтасида ойда иш кунларининг ўртача сонига бўлиш йўли билан аниқланг.

Иш кунларининг ўртача сони қонун ҳужжаттлари билан белгиланган ва доимий сонни - 25,4 кунни ташкил этади .

 

Эътибор беринг!
Ҳатто агар сизнинг корхонангизда 5-кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса ҳам, ҳисоб-китобларда 6-кунлик иш ҳафтасидан фойдаланинг.

 

Бюджет ташкилотлари Меҳнат вазирлиги томонидан 6-кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган тегишли йил учун иш вақти балансини ҳисоб-китобга оладилар. 2021 йилда бу - 295 иш куни ёки ўртача, ойда 24,58 (295 : 12) иш куни. Бундай ҳисоб-китоб бюджет ташкилотларида ижро учун мажбурий бўлган Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан амалга оширилган.

Нобюджет ташкилотлари учун ушбу йўриқнома тавсиявий тусга эга. Яъни нобюджет юридик шахслар ҳам унда тасдиқланган ҳисоб-китобдан фойдаланишлари мумкин, агар бу ички локал ҳужжатда тасдиқланган бўлса.

Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади .

 

Эътибор беринг!
Ходим меҳнат таътилида бўлганда, корхонада тариф ставкалари ёки лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда иш берувчи таътил даврига тўғри келган кунлар учун таътил пулини қайта ҳисоблаши шарт .

 

Мисол
“Таътил пули” ҳисоб-китоби

 

Корхона (нобюджет ташкилот) ходимига ариза ва буйруққа асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб йиллик меҳнат таътили берилди. 2021 йил февралда у тўлиқ бўлмаган ой ишлади  (5 кун бемор бўлди, бу касаллик варақаси билан тасдиқланади). 2021 йил майда 10 кун у иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътилда бўлди - 03.05.201 йилдан 14.05.2021 йилга қадар (14.05.2021 йил ҳам киради).

Жамоа шартномасига асосан йиллик меҳнат таътили муддати 24 кунни ташкил қилади. Корхонада 5-кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ходимнинг қуйидаги маълумотлари мавжуд:

Давр

Маош миқдори

Маош  бўйича ҳақиқатда ҳисобланди

Мукофотлар

Овқатланиш учун компенсация

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси

Июнь 2020 й.

х

(2020 йил учун таътил пули суммаси – 956 692 сўм)

Июль 2020 й.

1 000 000

1 000 000

 

 

 

Август 2020 й.

1 000 000

1 000 000

 

 

 

Сентябрь 2020 й.

1 000 000

1 000 000

 

 

 

Октябрь 2020 й.

1 000 000

1 000 000

 

50 000

 

Ноябрь 2020 й.

1 000 000

1 000 000

200 000

50 000

 

Декабрь 2020 й.

1 000 000

1 000 000

200 000

50 000

 

Январь 2021 й.

1 500 000

1 500 000

200 000

 

 

Февраль 2021 й.

1 500 000

1 125 000 (1 500 000 х 15 : 20)

 

 

234 375 [(1 500 000 + (750 000 : 12)) : 20 х 60% х 5]

Март 2021 й.

1 500 000

1 500 000

 

 

 

Апрель 2021 й.

1 500 000

1 500 000

 

 

 

Май 2021 й.

1 500 000

710 526,32 (1 500 000 х

9 : 19)

 

 

 

Жами:

13 500 000

 13 292 218,32

600 000

150 000

234 375

1. Ўртача ойлик иш ҳақи:

1 500 000 (ўрнатилган лавозим маоши) + 750 000 (мукофотлар, овқатланиш учун компенсация) : 12 (ойлар сони) = 1 562 500 сўм.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси суммаси ўртача иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлашга кирмайди.

2. Таътил кунлари сони:

(24 х 12 : 12) = 24 кун.

Эътибор беринг:

  • февралда ходим 5 кун касаллик варақасида бўлди, бироқ бу ой бутунгача яхлитланади, сабаби ишланган “ортиқчалар” февралда 15 календарь кундан ортиқни ташкил этди (МК 141-м.);
  • майда ходим 14 майга қадар (14 май ҳам киради) иш ҳақи тўланмайдиган таътилда бўлди. Ишланган “ортиқчалар” - 17 календарь кун. Ушбу ой ҳам тўлиққа қадар яхлитланади.

3. Бир кун учун таътил пули миқдори:

1 562 500 : 25,4 = 61 515,75 сўм.

4. Жами таътил пули миқдори:

61 515,75 х 24 = 1 476 378 сўм. 

Агар маош камайтирилган бўлса

Таътил пули ҳисоб-китоб кунига маош (тариф)дан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади .

Карантин даврида кўп корхоналар ходимларнинг меҳнат юкламаси камайганлиги, масофавий ишга ўтказилганлиги туфайли ва бошқа сабабларга кўра ўз ходимларининг маошларини камайтиришларига тўғри келди.

 

Мисол
Маош камайтирилганда таътил пули ҳисоб-китоби

Корхона (нобюджет ташкилот) ходимига 2021 йил 1 июлдан йиллик меҳнат таътили берилди. 2021 йил июнда раҳбарият ишлаб чиқариш ҳажмларининг кескин қисқариши муносабати билан, МКнинг 89-моддаси нормаларига риоя қилган ҳолда ходимлар маошини 50%га қисқартирди. Қисқартирилгунга қадар ходимнинг маоши 1 500 000 сўмни ташкил этди. 2020 йил июлдан 2021 йил июнга қадар ходим иш ҳақидан ташқари, ҳеч қандай мукофотлар ва бошқа тўловлар олмаган.

Жамоа шартномасига асосан йиллик меҳнат таътили муддати 24 кунни ташкил қилади. Корхонада 5-кунлик иш ҳафтаси белгиланган.

Таътил пули миқдори қуйидагини ташкил этади:

(750 000 : 25,4) х 24 = 708 661,44 сўм. 

Солиқлар

Ҳисобланган таътил пули суммаси ишланмаган вақт учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради  ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади  .

 

Эътибор беринг!
Агар таътилга сиз ходимларга, шундай номланадиган, “таътилга моддий ёрдам”ни тўласангиз, ушбу суммаларга ҳам ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинг  .

 

Фойда солиғи тўловчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажатлар чегириладиган харажатларга киради, шу жумладан - таътил пули ва унга қўшимча тўловлар .

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни ҳисоблаш ва солиқлар ва ушбу даромадлардан мажбурий тўловларни ушлаб қолиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари - 21-сон БҲМСга мувофиқ стандарт тарзда.

 

 

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь