Солиқ кодексида нималар ўзгарди (ЎРҚ-767-сон Қонуни)

preview

Президент томонидан 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар  киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сон Қонун имзоланди. СКга киритиладиган асосий ўзгартиришлар шарҳи - buxgalter.uz да.

 

1. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзида берилган солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчилар (СКнинг 483-моддасига, Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида) ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди .

Эътибор беринг
Мазкур тартиб қонун қабул қилинган санадан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

2. Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади .

3. Кўп сондаги корхоналар ЖШДСни 7,5% ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди . 2022 йил 1 июлдан бошлаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи барча солиқ тўловчилар имтиёзни қўллашлари мумкин. Илгари имтиёз фақат Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчиларга тақдим этилган.

4. Шунингдек, айланмадан олинадиган солиқнинг 2% миқдоридаги ставкаси 2022 йил 1 июлдан бошлаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи барча солиқ тўловчиларга татбиқ этилади. Илгари уни фақат Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган корхоналар қўллашган.

5. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС солинмайдиган даромад миқдори даромад олинган ҳар ой учун МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди .

Эътибор беринг
Кўрсатилган ЖШДС бўйича имтиёз 2022 йил 1 мартдан эътиборан юзага келган муносабатларга татбиқ этилади.

6. Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ер участкаларини солиқ солишдан озод этишнинг имтиёзли даври 3 йилдан 5 йилгача узайтирилди .

Эътибор беринг
ҚҚС бўйича мазкур имтиёз 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга татбиқ этилади.

7. Айрим вақтинча имтиёзларнинг амал қилиши узайтирилди:

  • 2022 йил 31 декабрга қадар (илгари - 2022 йил 30 апрелга қадар) ҚҚСдан озод қилинди :

- Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;

  • 2022 йил 31 декабрга қадар (илгари 2022 йил 30 апрелга қадар) ҚҚСдан озод қилинди :

- гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма;

- уларни Ўзбекистонга олиб кириш.

Эътибор беринг
ҚҚС бўйича кўрсатилган имтиёз 2022 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга татбиқ этилади.

Товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик паррандани реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилиш муддати (2022 йил 30 апрелга қадар) ўзгаришсиз қолдирилди .

8. 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари :

  • фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни, ЖШДСни - 1% миқдоридаги ставка бўйича тўлайди;
  • ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни - мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди.
Эътибор беринг
Солиқлар бўйича кўрсатилган имтиёзлар 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга татбиқ этилади.

9. Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди .

Мазкур имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80%ини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.

 

Қулайлик учун buxgalter.uz барча ўзгартиришларни жадвалга йиғди:

Т/р

Амалдаги таҳрири

Янги таҳрири

Изоҳ

1

   СКнинг 75-моддаси. Солиқ имтиёзлари

 

Модда ўн биринчи қисм билан тўлдирилади. Шу муносабат билан илгариги ўн биринчи қисмни энди ўн иккинчи қисм деб ҳисоблаш лозим  

   СКнинг 75-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилади:

     Ушбу Кодекснинг 483-моддасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзида берилган солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчилар мазкур солиқларни ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида тўлайди

    Ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонуннинг 4-моддаси).

 

  СКнинг 483-моддаси, шуннигдек Ўзбекистон Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан айрим солиқ тўловчиларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилган.

  Энди улар кўрсатилган солиқларни мазкур солиқларни ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди

2

    СКнинг 317-моддаси. Чегириб ташланмайдиган харажатлар

   Солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қуйидагилар киради:

  7) хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно

СКнинг 317-моддаси 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

    7) хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар, шунингдек Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар мустасно

   СКнинг 317-моддаси 7-қисмига қўшимчаларга мувофиқ фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар билан тўлдирилмоқда.

 Яъни ушбу маблағларга энди фойда солиғи солинмайди 

4

    СКнинг 337-моддаси. Солиқ ставкалари

   8. Товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчиларга - фойда солиғи ставкаси бўйича солиқ солинади - 7,5%

    СКнинг 337-моддаси 1-қисми 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    “8. Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчиларга - фойда солиғи ставкаси бўйича солиқ солинади - 7,5%”

 

 

   Ўзгартиришлар 2022 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади (Қонуннинг 4-моддаси).

 

5

     380-модда. Айрим тоифадаги солиқ тўловчиларнинг жами даромадини камайтириш

   “Қуйидаги солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади:

  3) болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади”

    380-модданинг 1-қисми 1-хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   “Қуйидаги солиқ тўловчилар солиқ солишдан қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар, ушбу қисмнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар учун эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод этилади”

 

   Қўшимчалар 2022 йил 1 мартдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

  Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича солиқ солинмайдиган даромадлар миқдори (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача)

6

428-модда. Солиқ имтиёзлари

    “Солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига қуйидаги ерлар киради:

  янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, уч йил муддатга”

  428-модда 2-қисмининг 11-хатбошисидаги “уч йил” деган сўзлар “беш йил” деган сўзлар билан алмаштирилсин

 

  Ўзгартиришлар 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

   Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар бўйича, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, ер солиғи бўйича имтиёз кенгайтирилмоқда (уч йилдан беш йилгача)

7

467-модда. Солиқ ставкалари

    “13. Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчиларга - айланмадан олинадиган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади - 2%”

   467-модданинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  “13. Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчиларга -айланмадан олинадиган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади - 2%”

 

 

      Ўзгартиришлар 2022 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади (Қонуннинг 4-моддаси).

 

8

   483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари

  “2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:”

 

   483-модданинг 3-қисмининг 1-хатбошисидаги “2022 йил 30 апрелга қадар” деган сўзлар “2022 йил 31 декабрга қадар” деган сўзлар билан алмаштирилсин

 

      Ўзгартиришлар 2022 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

 

ҚҚС бўйича вақтинчалик имтиёз қуйидаги товарлар бўйича 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилади:

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма

9

  483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари

    “2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.”

     483-модда 9-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    “2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда товуқ гўштини, музлатилган балиқни ва тирик паррандани, 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда эса гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади”

      Ўзгартиришлар 2022 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

 

 ҚҚС бўйича вақтинчалик имтиёзлар кенгайтирилди:

- 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда ҚҚС тўлашдан озод қилинган янги озиқ-овқат товарлари жорий этилди - товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик парранда;

- 2022 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш муддати узайтирилди - гўшт (мол гўшти, қўй гўшти), тирик ҳайвонлар (мол ва қўй) ҳамда улар сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка

10

  483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари

 

  483-модда қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи қисмлар билан тўлдирилмоқда:

    “2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари:

 

  фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

 

  юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

 

  Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

 

  Ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида назарда тутилган имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80%ини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади”

  Биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларда кўрсатилган қўшимчалар 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

  Тўртинчи ва бешинчи хатбошиларда кўрсатилган қўшимчалар 2022 йил 1 февралдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади (Қонуннинг 4-моддаси).

  Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу субъектлар учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда

 

 

Солиқларни имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда қандай ҳисоблаб чиқаришни тавсияларда ўқинг: