Жорий ҳафта учун 4 та муҳим вазифа

preview

Яқин кунларда 2022 йил ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этишни якунлаб, ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМдаги МХИКни текширамиз. Улар яна ўзгарди…

Buxgalter.uz эслатиб ўтади:

 

1. Солиқларни тўлаш санаси шанба 10 декабрдан душанба 12 декабрга кўчирилди

Солиқ мажбуриятларини бажаришнинг сўнгги куни дам олиш кунига тўғри келгани учун 12 декабрда:

  • мол-мулк солиғи бўйича аванс тўловларини тўлаш ;
  • ноябрь ойи учун Акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ушбу солиқни тўлаш мумкин  .

Сизга қуйидаги тавсиялар ёрдам беради:

 

2. 12 декабрь онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишнинг сўнгги куни

Илгари ДСҚ хабар қилганидек, 2022 йил 21 ноябрдан бошлаб 20 кун давомида тадбиркорлар 2022 йил 1 январдан (ушбу кун ҳам киради) нотўғри урилган онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишлари мумкин. Ушбу даврнинг тугаш муддати дам олиш кунига тўғри келгани учун хатоларга тузатиш киритишнинг сўнгги куни – 12 декабрь.

Хатони қандай тузатиш мумкинлигини бу ерда батафсил тушунтирганмиз:

Манбага қаранг.

 

3. 2022 йил ноябрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришни 15 декабргача якунланг

Солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан республикамизнинг айрим ҳудудларидаги электр таъминотидаги узилишлар сабабли ДСҚ ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддатини 15 декабргача узайтирди.

Қуйидаги тавсияларимиздан фойдаланинг:

Манбага қаранг.

 

4. Янги МХИКга ўтамиз

10 декабрда умумий овқатланиш корхоналари учун янги МХИКга ўтиш даври якунланди. Бунда ўтган ҳафтада бир қатор ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари ва чой учун МХИК янгиланди.

tasnif.soliq.uz қидирув тизими янги МХИКдан фойдаланишни таклиф этса, шундай қилишга тўғри келади.

ЭҲФда тизим МХИКнинг тўғрилигини автоматик тарзда текширади. Шунингдек, тадбиркорлик субъекти tasnif.soliq.uz сайтида танланганларга МХИКни қўшган бўлса, у ерда улар автоматик равишда янгиланади. Буларнинг бари ЭҲФда ноаниқликларга йўл қўймаслик ва уларни фақат тўғри кодлар билан тақдим этиш имконини беради.

Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда МХИКни автоматик янгилаш функцияси қўшимча ишлов бериш босқичида турибди. У фойдаланишга тайёр бўлиши билан ТХКМда техникани қайта созлаш имконидан фойдаланинг.

Шунингдек my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келадиган хат-хабарларни кузатиб боринг. Солиқчилар уларнинг чекларида нотўғри МХИКни аниқлаган тақдирда хабарнома йўллайдилар. Бундай хатни олгач, онлайн-НКМ ва виртуал кассага албатта ўзгартириш киритинг. Ҳозирча МХИКдаги хатолар учун жаримага тортмайдилар, бироқ санкцияларни қўллаш муддати 2023 йил 1 мартгача кечиктирилганига қарамай, дарҳол тартиб ўрнатган маъқул.

Манбага қаранг.

Бу ҳақда батафсил қуйидаги тавсияда ўқинг:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.