Экспорт ва импорт контракти ўртасида «ҳисобга олиш»ни амалга ошириш мумкинми

preview

«Бизда ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган битта норезидент контрагент билан тузилган иккита ТИФ-контракт (экспорт ва импорт) бор. Ҳужжатларни ёпиш учун олиш ва тақдим этиш чоғида “валютани айлантирмаслик” учун ТСОЯЭАТдаги ушбу контрактлар ўртасида “ҳисобга олиш”ни амалга ошириш мумкинми?».

Вuxgalter.uz сўровига кўра Марказий банкда вазиятга ойдинлик киритдилар:

 

– Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга қуйидаги вазиятларда йўл қўйилади:

  • тўлов импорт қилувчининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг 2 ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида;
  • хўжалик юритувчи субъектнинг 2 ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида.

Бинобарин, кўриб чиқилаётган вазиятда ТСОЯЭАТдаги экспорт ва импорт контрактлари ўртасида ҳисобга олишни амалга ошириб бўлмайди.

МБ жавоби матнига қаранг.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.